2020 йил 11 декабр куни Олий Мажлис Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борган мажлисда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисини 2020 йил 18 декабр куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Иқтисодий процессуал кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Фуқаролик процессуал кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидан.
Бундан ташқари, “2021 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги, “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “2021 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги, “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) Ўзбекистоннинг қўшилиши тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Ўзбекистон адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти, Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистонни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ижро этилишининг бориши тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилиниши назарда тутилган.
Бундан ташқари, кенгаш мажлисида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолиятига доир намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.