Кун ора интернет саҳифаларида ҳудудларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида инсонларнинг соғликларини йўқотганликлари ҳаттоки ҳалок бўлганлар тўғрисида ёзилмоқда. Кўпчилик бу кўнгилсизликларнинг биринчи сабабчиси табиий газ деб ўйлайди. Бироқ ундай эмас.
Ис гази, рангсиз, ҳидсиз, корхона шароитида энг кўп учрайдиган заҳарли бирикма – табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги, чала ёниши оқибатида вужудга келади. Тутун таркибида 3 % (фоиз), ишланган газда 13 % (фоиз), портловчи газлар таркибида 50-60 фоизгача ис гази бўлади.
Ис газидан қатор органик моддаларни (асетон, метил спирт, феноль ва бошқалар) синтез қилиш учун фойдаланиладиган корхоналарда, автоуловлар тураргоҳларида вентилация ёмон бўлганда, янги бўялган шамоллатилмайдиган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан иситиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида исиниш учун чўғ оловларидан ва бошқаларда ёниш маҳсулотининг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиб қолиши мумкин.
Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ кислородга нисбатан 300 маротаба тез ва кўпроқ гемоглабинга бирикиш хусусиятига эга, шунинг учун жуда маҳкам бирикма-карбоксигемоглабин ҳосил қилади. Оқибатида гемоглабиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти жуда пасайиб, гипокцияга, оғир заҳарланганда анокцияга олиб келиши мумкин.
Ис газининг катта миқдори таркибида темир моддаси бор. Нафас олиш ферментини парчалайди. Бу ўз йўлида, тўқималарнинг нафас олиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Санжар Саматов,
Фаррух Улуғов ШКБ ОЁХТТЭБ мутахассислари