Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов Учқудуқ тумани, Жузқудуқ овулидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ўқувчи ёшлар билан учрашди. Унинг дарс соати мавзуси “Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш” бўлди.
Касбни ўзгартирган “устоз” ёшларимизда юртга даҳлдорлик, муносиб келажак авлодни тарбиялаш, билимга чанқоқлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш борасида фикр юритди.
Бунинг учун ёшларимиз мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиши албатта китобга меҳр қўйиши доимий равишида китоб мутолаа қилиб, ўз билим ва маънавиятини ошириб бориши ёд ғояларга берилмаслик, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масаласида мулоҳазалар ўртага ташланди.
Шунингдек, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб туриши кераклиги ўқитувчи бўлиб турган суд раиси томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Дарс бошқаларидан фарқ қилмади. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан суд раисига мурожаат қилишди ва жавоблар олишди.
Бундай учрашувларни бошқа таълим муассасаларида ўтказишга келишиб олинди.