LOTIN-КИРИЛЛ

РАМАЗОН – ЭНГ АФЗАЛ, ЭНГ БАРАКАЛИ ВА ЭНГ УЛУҒ ОЙ!

РАМАЗОН – ЭНГ АФЗАЛ, ЭНГ БАРАКАЛИ ВА ЭНГ УЛУҒ ОЙ!

      Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи муборак Рамазон ташриф буюрди.

     Рамазон саҳарларида ва тунларида баракот, раҳмат, мағфират ёғилади. Бу ой мўминнинг ризқи зиёда бўладиган ойдир.

      Демак, биз бу ойда янада меҳр-оқибатли, саховатли бўлиб, бир-биримизга ёрдамга ошиқайлик. Бир-биримизни кечириб эътибор кўрсатайлик!

      Бу ойда мусулмонлар бир-бирларини ифторликка чақириб, беморлар, ногиронлар, ҳолидан хабар олиб, зарарли одатлардан сақланиб, ёлғон, ғийбат, бекорчи сўзларни гапиришдан ўзларини тиядилар. Ким бу ойда рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари мағфират ва ўзи дўзахдан озод этилишига сабаб бўлади.

Қуйида  рўза тутиш борасида зарур бўлган тавсияларни ҳавола этамиз.

Саҳарлик

     Рўза луғатда – “сиём” деб аталиб, ўзини бир нарсадан тийишни билдиради. Шариат истилоҳида эса: “Тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани бузувчи нарсалардан ўзини тийишдир”. Яъни, киши саҳарлик вақтидан то шом вақтига қадар емай, ичмай, жуфти ҳалоли билан жинсий алоқа қилмай туради.

     Субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ. Рўза тутиш ниятсиз бўлмайди, албатта, ният қилиниб, саҳарлик дуоси ўқилиши лозим.

     Оғиз ёпиш дуоси қуйидагича: “Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар”.

Ифторлик ва таровеҳ

     Ифторлик ҳам, албатта, ният ва дуо ила қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар”.

     Ана шу дуо ила рўзадор оғзини очади, ҳалол таомлар билан таомланади. Овқатланишда шошма-шошарликка йўл қўйилмайди. Чунки бу ҳолат мўмин одобига тўғри келмаслиги билан бирга саломатликка ҳам зарарлидир. Шундан сўнг таровеҳ намозига чиқилади.

Рўзадорнинг одоблари

        Ким рўза тутиб, Аллоҳнинг ибодатини амалга оширса, у ўзини бошқаларга ўрнак бўлиши учун ҳам одобли, босиқ ва хушмуомала тутиши лозим. Рўзадорнинг тилидан ҳар хил кераксиз гаплар чиқмаслиги, рўза тутган киши ғийбат, чақимчилик каби ишлардан узоқ бўлиши, ҳақоратли гап-сўзларни, умуман, гапирмаслиги лозим. Ўзга рўзадорларни ҳам ҳурмат қилиши, уларга ширин сўзлаши, мушкулларини осон қилиб бериши керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўза ва Қуръон қиёмат кунида банда учун шафоат сўрайдилар. Рўза: «Роббим, мен уни таом ва майлликлардан тўсдим, менинг у ҳақидаги шафоатимни қабул қил!» , дейди. Қуръон: «Мен уни тунлари уйқудан тўсдим, менинг у ҳақидаги шафоатимни қабул қил!», дейди. Шундан сўнг уларнинг шафоатлари қабул қилинади» (Имом Аҳмад ривояти).

Рамазон ойида рўза тутмаслик оқибати

        Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Исломнинг асоси ва диннинг пойдевори учта бўлиб, улар устига Ислом тикланган. (Улар): «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» деб гувоҳлик бериш, фарз қилинган намозлар ва Рамазон ойининг рўзаси» (Абу Яъло, Дайламий ва имом Захабий ривоятлари).

        Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазоннинг бир кунида Аллоҳ изн бермаган рухсатсиз (қасддан) рўза тутмаган одам ҳаёти давомида рўза тутса-да, қазо ўрнига ўтмас» (Имом Абу Довуд, Имом ибн Можжа, имом Термизий ривоятлари).

        Рўзадор унутиб бирон нарсани еб-ичса, рўзаси бузилмайди, балки Аллоҳнинг меҳмони бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўзадорлигини унутиб еган ёки ичган одам, рўзасини етказсин. Чунки уни Аллоҳ едириб, ичиргандир» (Имом Муслим ривояти). Аммо рўзани қасддан очиш гуноҳ ҳисобланади.

        Умуман олганда, Рамазонни муносиб ўтказиш, унинг одобларига, қоидаларига риоя этиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг фарзидир. Унинг ҳар бир дақиқасида барака яширинган.

Рамазон ойида ўзингизни соғлом ҳис қилишингиз учун 10 та фойдали маслаҳат

    Рамазон ойида рўза тутиш соғлиқ учун фойдалидир, агар бу тўғри йўлга қўйилса, албатта; агар акси бўлса,  у организмга зарар етказиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. 

Узоқ вақт таомланмаган инсон ифтор пайти келганда, ҳаддан ортиқ кўп овқат еб, соғлиғига путур етказиб қўйиши ҳеч гап эмас. Шу боис ушбу ойда овқатланиш тартибини тўғри йўлга қўйишга ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя этишга ҳаракат қилинг.

Қуйида эътиборингизга Рамазон ойида ўзингизни яхши ҳис этишингиз учун баъзи тавсияларни ҳавола қиламиз:

  1. Таомланишни қуритилган хурмо меваси билан бошланг, чунки у шакарнинг муҳим манбаи ҳисобланади.Кўп соатлар оч юрганингиздан сўнг у ичакдаги ҳаракатларни тартибга солади. Қуритилган хурмо меваси магний ва калийга бой бўлади. 
  2. Ифтордан кейин етарли миқдорда сув ичишни назорат остига олишингиз керак. Тун давомида ўртача 8 стакан сув ичиш мақсадга мувофиқдир. 
  3. Шўр егуликлардан сақланинг - шўр данаклар, шўр бодринг, консерваланган ёки қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари шулар жумласидандир. Шўр егуликлар рўза пайтида кишиларнинг тез-тез чанқашига сабаб бўлади. 
  4. Овқатни секин истеъмол қилинг. Қуритилган хурмо билан бошлаб, кетидан сув ичинг, кейин суюқ овқат, ундан сўнг салат билан қуюқ овқат. Кетма-кетликка риоя қилинг, чунки нотўғри овқатланиш қоринда ёқимсиз оғриқларни келтириб чиқариши мумкин. Рамазон ойида кўпчилик кишилар нотўғри овқатланиш натижасида муаммоларга дуч келишади. 
  5. 5. Ифторликда дон маҳсулотлари, оқсил, мева ва сабзавотлар ўрин олиши керак. 
  6. Ёғсиз гўшт, товуқ гўшти, балиқ, маълум бир миқдорда зайтун ёғи таом асоси бўлса, овқат ҳазм қилишда муаммолар юзага келмайди.Ёғли таомлардан эҳтиёт бўлинг. Колбаса ва гўшт маҳсулотлари, дуккаклилар, тухум ва сут маҳсулотлари оқсилга бойлиги ёдингиздан чиқмасин. Улар кишиларни тўқ тутади. 
  7. Ширинлик маҳсулотларини ифтордан 2-3 соат ўтиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.Шунда ҳам улар меъёрида бўлиши керак, чунки ҳаддан зиёд ширинликлар истеъмоли инсонни тез чанқатади. 
  8. Қаҳвани чекланг. Агар сиз қаҳвахўр бўлсангиз, яхшиси бу одатингизни муборак ой кирмай туриб ташланг, шунда бош оғриқ ва уйқусизликдан азият чекмайсиз.
  9. Уч маротаба таомланишни одат қилинг: ифтор, кечки енгил овқатланиш ва саҳарлик. Шундагина организмингизга зиён етказмайсиз, ифтордан кейин тинмай ейиш яхши оқибатларга олиб келмайди. 
  10. Жисмоний машқ билан шуғулланинг- бу Рамазон ойида фойдадан холи бўлмайди. Ифтордан 1-2 соат ўтганда спорт билан шуғулланиш соғлом вазн ҳамда соғлом турмуш тарзининг гаровини белгилаб беради.

Рамазон ойидан олинадиган 5 та энг катта фойда

       Аллоҳ Қуръони Каримнинг Бақара сураси 183-184-оятларида шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан олдин ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирор киши касал ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади”

     Оятнинг сўзларига эътибор қаратадиган бўлсак, Рамазон ойидаги кунлар саноқли, чегараланган. Бундан келиб чиқадики, мана шу кунларда ҳар бир инсон яхши амалда бўлиши, қалбини поклаши ва қилган гуноҳлари учун тавба этиши зарур. Чунки ушбу муборак ойнинг кунлари саноқли, унинг ҳар бир кунига ёғдириладиган барака, яхшилик ва омонлик доимий эмас.

  1. Гуноҳларнинг мағфират қилиниши

Инсон боласи бор-ки, билиб ёки билмасдан гуноҳга қўл уради. Аммо барча ҳам бу қилган ишига астойдил тавба қилмайди. Кўнгли ғаш бўлсада, яна ўз ҳаёти йўлида давом этиб кетаверади. Рамазоннинг энг катта фойдаларидан бири – шу ойда астойдил тавба қилишдир. Чунки "Зубдатул воизийн" китобида қуйидаги ҳадис келтирилади: Абу Ҳурайра (р.а.) Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилган ҳадисда айтилганки: “Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва ихлос билан тутса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади”. Демак бу жуда катта имконият, ана шу имкониятдан фойдаланиб ҳам гуноҳлардан покланиш, ҳам савобга эга бўлиш мумкин.

  1. Аллоҳнинг ўзидан мукофот олиш

Бу дунёда қилинган ҳар бир яхши ният, яхши амал учун охиратда бандаси мукофотланади. Қилган яхшилигига кўра, унга ажр берилади. Аммо рўзадорнинг мукофотини Аллоҳнинг ўзи беради. Тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу худди ҳаётий дунёда мамлакат подшоҳининг шахсан ўзидан мукофот олгандек. Қиёматда бутун инсоният ичида Аллоҳнинг шахсан ўзидан мукофот қабул қилиш банданинг саодатидан нишонадир. Бунинг учун ихлос ва иймон билан рўза тутиш зарур бўлади. Шунинг учун ҳам рўза банда ва Раббининг ўртасидаги хос ибодат деб айтилган. Аллоҳ таоло рўзага ажр бериш ёлғиз ўзига тааллуқли эканини айтди, яъни: "Рўза Менинг учундир. Мукофотини ўзим бераман", деди.

Абул Ҳасан: “Мукофотини ўзим бераман”, деган сўзга шарҳ айтиб шундай дедилар: “Ҳар бир тоатнинг мукофоти жаннатдир, рўзанинг мукофоти эса, Аллоҳнинг ўзига йўлиқиш, Аллоҳга назар солиш ва Аллоҳнинг унга назар қилиши ҳамда У билан элчи ва таржимонсиз гаплашишдир...”, деганлар.

  1. Дуоларнинг қабул бўлиши

Дуо – Аллоҳ томонидан бандаларига берилган улуғ неъматдир. Уламоларнинг айтишига қараганда, инсон тақдирини дуодан бошқа ҳеч нарса ўзгартира олмайди. Шу сабаб ёши улуғларимиздан, масжиддаги жамоатдан доимо дуо олишга интилиб келамиз. Чунки кимнинг дуоси қабул бўлишини Яратгандан ўзга ҳеч ким билмайди. Аммо Рамазон ойида ихлос билан қилинган дуо Аллоҳ даргоҳига етиб боради ва мустажоб бўлади. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси”. Ибн Можа, Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Байҳақий, Ибн Ҳиббон, Таёлисий, Ибн Хузайма ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳлар ривояти.

  1. Моддий бойликни кўпайтириб олиш

Рамазон ойида киши ўз бойлигини кўпайтириб олиш имкониятига эга бўлади. Қандай қилиб? Закот бериш йўли билан. Закот садақа кабидир. Садақа эса, ҳадисларда таъкидланганидек, сув оловни ўчиргани каби гуноҳларни ўчиради. Ёки Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, «Бирон-бир садақа молни камайтирган эмас!». Аллоҳ ночорларга берилган закот ўрнини минг ҳисса қилиб қоплайди ва у молга барака бериб қўяди. 

  1. Қадр кечаси

Рамазон ойида бир кеча бор-ки, унинг тафсири, фазилати ва фойдаси ҳақида қанча гапирса шунча оз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади. У зотга ўзларидан олдинги одамларнинг умрлари кўрсатилди ёки шунга ўхшаш Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни. Бас, у зот худди ўз умматларининг умрларини қисқа, бошқалар умрлари узунлиги ила етган амалларга ета олмайдиган деб билганга ўхшадилар. Шунда, Аллоҳ у зотга Лайлатул Қадрни минг ойдан яхши қилиб берди». Имом Молик ривоят қилган.

      Демак бу ҳам Яратганнинг мўмин-мусулмонларнинг фойдасини кўзлаб қилган иродаси, бандаларига берган яна бир неъматидир. Ана шу неъматлардан фойдаланиш фақат ва фақат инсоннинг ўзи учун фойдалидир.

        Барчамизга Рамазон ойини иймон ва ихлосда ўтказиш насиб этсин.

ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.

Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.

Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.

Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.

Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.

Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.

Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.

Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.

Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.

Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

"Истиғфорнинг 40 хосияти! Салавотлар " китобидан

ИСТИҒФОР ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ?

 “Астағфируллоҳ”.

Маъноси: “Аллоҳ (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”

“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.

Маъноси: “Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”

“Астағфируллоҳуллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайял қойюма ва атувбу илайҳ”.

Маъноси: “Ундан Ўзга илоҳ бўлмаган, доим тирик, ҳар нарсанинг устида қоим турувчи Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”

ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.

Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.

Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.

Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.

Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.

Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.

Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.

Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.

Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.

Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

"Истиғфорнинг 40 хосияти! Салавотлар " китобидан

O'qilgan: 736 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: