Закотни турли томон турлича изоҳлаши мумкин, бунда уни тўловчининг изоҳи, уни олувчиникидан, иқтисодчининг изоҳи, ҳуқуқшунос олимникидан фарқ қилади ва закот шуниси билан ҳам ажойибдир. Мана шундай изоҳларнинг баъзилари:
- Закот исломнинг бешта устунидан биридир;
- Закот – молиявий ибодатдир;
- Закот – бойлар учун синовдир;
- Закот – қалбларни бахиллик ва хасисликдан тозаловчидир;
- Закот – мулкдорларнинг йўқсиллар олдидаги қарзидир;
- Закот – мусулмонлар ўртасидаги биродарлик муносабатларини яхшиловчидир;
- Закот – уни тўлашга қодир бўлган мусулмоннинг бир йилда бир тўлайдиган мажбурий тўловидир;
- Закот – бир мусулмоннинг нисобга етган ва закот тўланадиган (яъни хожати аслиядан ташқари бўлган) мол-мулкини бор-йўғи 2.5% дир;
- Закот – ҳар бир қийналган камбағалга энг зарур (бошланғич) таъминот ва оғир молиявий ҳолатдан чиқиб олишини кафолатловчи моддий ёрдамдир;
- Закот – жамиятдаги бойликларнинг бир қисмини (аниқроғи қирқдан бирини) бойлардан (уларнинг ўз қўллари билан) камбағалларга ўтишини ва шу орқали ҳудуд иқтисодиётининг яхшиланишига хизмат қилувчи ажойиб иқтисодий воситадир;
- Закот – мол-мулкни сақловчи ва баракотли қилувчидир.