Учқудуқ тумани “Айтим” МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро Эргашев Эбодулла Ахматовичга тегишли савдо дўкони биноси орқа томонидан 126.0 кв.м вақтинчалик 10 (ўн) йил муддатга қўшимча бино қуришга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20–23-моддаларига асосан, “Айтим” МФЙ ҳудуди Ўзбекистон кўчаси 2а-уй 11-хонадонда яшовчи фуқаро Эргашев Эбодулла Ахматовичнинг 2020 йил 9ноябрдаги 524/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ тумани “Айтим” МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро Эргашев Эбодулла Ахматовичга тегишли савдо дўкони биноси орқа томонидан 126.0 кв.м вақтинчалик 10 (ўн) йил муддатга қўшимча бино қуришга рухсат бериш тўғрисида Туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
- Учқудуқ тумани “Айтим” МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро Эргашев Эбодулла Ахматовичга тегишли савдо дўкони биноси орқа томонидан 126.0 кв.м вақтинчалик 10 (ўн) йил муддатга қўшимча бино қуришга рухсат берилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу объектни қурилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 23 ноябр № Қ-298
Учқудуқ шаҳри