Учқудуқ тумани “Йўлчилар”ОФЙ ҳудудидан фуқаро Юсупов Шерзод Шералиевичга давлат хусусий шерикчилик шартларига асосан биринчи қавати “автосервис” бўлган “тикув цехи”биносини қуриш учун 3888.0 кв.мер участкаси ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг “Энг олис, шароити оғир бўлган қишлоқларда ишсиз хотин-қизларни аниқлаш ва ушбу ҳудудларда тикув цехлари барпо этиш” юзасидан берилган топшириғи ҳамда фуқаро Юсупов Шерзод Шералиевичнинг 2020 йил 14 ноябрдаги 528/049-39-сонли мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Учқудуқ тумани “Йўлчилар”ОФЙ ҳудудидан фуқаро Юсупов Шерзод Шералиевичга давлат хусусий шерикчилик шартларига асосанбиринчи қавати “автосервис” бўлган “тикув цехи” биносини қуриш учун3888.0 кв.м ер участкаси ажратиш тўғрисидаУчқудуқ туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин.(Далолатнома илова қилинади).
- Учқудуқ тумани “Йўлчилар”ОФЙ ҳудудидан фуқаро Юсупов Шерзод Шералиевичга давлат хусусий шерикчиликшартларига асосанбиринчи қавати “автосервис” бўлган “тикув цехи” биносини қуриш учун3888.0 кв.мер участкаси ажратиб берилсин.(Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу биринчи қавати “автосервис” бўлган “тикув цехи” биносини қуриш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
« 14 » ноябр 2020 у (г). № Қ-291
Учқудуқ шаҳри