Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан Хамидов Орзиқул Сайидмуродовичга16,0 кв.м ер участкасига,10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланишга “савдо дўкони” биносини қуришга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20–23-моддаларига асосан, Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Навкар” МФЙда яшовчи фуқаро Хамидов Орзиқул Сайидмуродовичнинг 2020 йил 9ноябрдаги 527/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан Хамидов Орзиқул Сайидмуродовичга 16,0 кв.м ер участкасига, 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланишга “савдо дўкони” биносини қуришга рухсат бериш тўғрисидаУчқудуқ туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
- Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан Хамидов Орзиқул Сайидмуродовичга 16,0 кв.м ер участкасига, 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланишга “савдо дўкони” биносини қуришга рухсат берилси(Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу “савдо дўкони” биносиқурилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
« 30 » декабр 2020 у (г). №Қ-338
Учқудуқ шаҳри