LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

02 Sep 2020
  • Учқудуқ туман Статистика бўлими ойлик  ҳисобот  топширувчи  корхоналарга  1-К shakli ойлик Давлат статистика ҳисоботини электрон кўринишда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай  тақдим этишлари  лозимлигини маълум килади.
  • eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
  • Бўлим мутахассислари Сизни соҳага оид барча саволларингиз ва муаммоларингизни ижобий ечим топишида  амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. 
  • Маълумот учун: 79-593-13-77
  • Учқудуқ туман статистика бўлими                                           
01 Sep 2020

Ҳанузгача ушбу манзаралар муҳрланиб қолган. Катта синф хонаси. Деворларнинг лойсувоғи кўчиб кетган. Хонанинг бир бурчагида эса катта қора печка...

Биз болалар хонанинг совуқлигидан катта қора печка ёнига  тиқиламиз, бир-биримизни итаришиб печка ёнига суқиламиз. Саҳифалари тўлган дафтарларимизни йиртиб, ўзимизча печкани ёққан бўламиз.

Қоғоз уюмлари “лов” этиб ёнади-ю, яна ўчиб қолади. Олов ловиллаб ёнган пайтда исинмоқ илинжида қўлимизни печкага қўямиз афсуски унинг деворлари совуқ.

Ноиложликдан қўлимизни “куҳ-куҳ”лаб иситиб, сабоқ ёзмоққа киришамиз...

Яна бир манзара. Ҳовлимиз этагигача пахтазор. Ғўзанинг узунлигидан бўйим кўринмайди. Аввалига акамларга пахта теримида ёрдамлашаман. 4-синфдан бошлаб, бизларни ҳам ўқишдан бутунлай пахта теримига бўшатишади. Декабрь ойи тугаб “арча байрами” куни мактабга борамиз, жўр бўлиб арча атрофида қўшиқ айтамиз...

Яна бир манзара. Онам тонг қоронғусида сут-товар фермасига ишга отланади. Эсимни таниб, танимасимданоқ, онамнинг қийналиб қолишини истамай ёрдамга отланаман. Билмадим ўшанда нечанчи синфда ўқийман. Билки биринчи синфдадир!

Тонг қоронғусида уйқусирамасдан чаққон кийиниб онамга эргашаман. Туннинг алламаҳалида қор она, қор бола бўлиб уйга қайтамиз...

Онажоним пойтахтда таълим олаётган фарзандлари учун ўзини аяамасдан ишлайди.  Мен эса мурғақ қалбим билан ана шу фидоийликни ҳис қиламан. Улуғ партия олдига қўйган режа-топшириқларни ортиғи билан уддалаганлиги учун онажонимга “катта масжлис”ларда “катта киши”лар раҳмат айтишади. Минбарга таклиф қилишади. Онам эса ана шундай фидойиликларининг меваси бўлмиш соғликларини бой бераётганларини пайқамайдилар...

Яна бир манзара. 1991 йил 31 август куни телевизордан давлатимиз раҳбари Ватанимизни мустақил деб эълон қилдилар. Шу куни онам узоқ йиғладилар, мен эса ҳайронман.

“Мустақиллик” сўзининг мазмун-моҳиятини тўла англаб етмай ҳайронман. Чунки менинг онг шуурим КПСС  тарихи билимлари билан тўлиб-тошган. Ўшанда мен университетнинг III курсида таълим олардим. Шу дамда онамнинг ҳаёти худди кино тасмасидек,  бирма-бир  кўз олдимдан ўтаверди.

...Ярим тунда келган 3 киши отамни олиб кетдилар, -дея ҳикоя қилардилар, онам. Мен ўшанда 5 ёшда опам эса 12 ёшда эдилар. Опам мени қучоқлаганларича, йиғлаб қолавердик. Эртасига бизни қариндошларимиз уйларига олиб кетишди. Орадан икки ой ўтиб отамни кўриш учун касалхонага бордик. Йўлда икки марта аравадан қулаб ҳам тушдим. Куннинг совуқлигидан, қорнинг қалинлигидан музлаб қолишимга бир баҳя қолганди, ўшанда!

Мен бугун  энг улуғ ва энг азиз байрам кунида айбининг нимада эканлигини билмасдан вафот этган бобомни эслайман, “Социалистик мусобақаси ғолиби” бўлиш учун соғлигини бой берган онамни эслайман.  Яна эрта баҳордан то янги йил байрамигача пахта даласидан бери келмаганн кунларимни эслайман.

Эслайману, чуқур ўйга мушоҳадага бериламан. Бугунги ёшларимизга чин маънода ҳавасим келади. Улар учун ўз билим ва салоҳиятини намойиш қилишлари учун кенг имкониятлар эшиги очиқ. Улардан талаб этиладигани чуқур билим ва илм чўққиларини забт этиб,  билим ва кўникмаларини муттасил ошириб боришдан иборатдир.

Ватан бу – она!

Онани севгандек, Ватанни севсак, она каби Ватан ҳам ўз фарзандларига бағрини кенг очади. Мен эса марҳум онам ва отамга бўлган садоқатимни, улар олдидаги фарзандлик бурчимни -  Ватан истиқболи учун меҳнат қилиш билан намоён этаман.

Райҳон ҚОДИРОВА,

журналист.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: