LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

“GRAND SHARQONA” хусусий  корхонасига Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ ҳудуди, Истиқлол массивидан 5 қаватли турар-жой биноси қуриш учун 0.8 га ер майдони ажратиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарорининг 10-банди  комплексларни қуриш учун давлат-хусусий шерикчилиги асосида инвесторларга маъқулланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ комплексларни барпо этиш, шунингдек, тегишли инфратузилма қуриш учун зарур ер участкалари тўғридантўғри (танлов савдоларини ўтказмасдан) шартномалар асосида ҳақ ундирилмасдан ажратилишига асосан давлат хусусий шерикчилик асосида Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан  “Маҳалла гузари” биноси қуриш  шарти билан ҳамда  Навоий вилояти Қурилиш бош бошқармаси қошидаги Архитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг  2020 йил 27 мартдаги 23-сонли йиғилиш баёнига ва “GRAND SHARQONA” хусусий  корхонасининг2020 йил 24 мартдаги 150/049-39-Ю-сонли хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 2020 йил 7 мартдаги 01/53-сонли розилик хати
    ва “GRAND SHARQONA” хусусий 2020 йил 24 мартдаги150/049-39-Ю-сонли хатлари инобатга олинсин.
  2. “GRAND SHARQONA” хусусий корхонасига давлат хусусий шерикчиликшартларига асосан Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ

ҳудуди, Истиқлол массивидан 5 қаватли  турар-жой биноси қуриш учун

0.8 га майдони ажратилсин.(Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).

  1. “GRAND SHARQONA” хусусий корхонасигақўйидагилар тавсия этилсин:

топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш (1:500 миқёсда);

тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;

кўп қаватли  турар-жой биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.

  1. Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу давлат-хусусий шериклик асосида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноси тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га уч кун муддатда белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер майдони икки йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкаси ўрнатилган тартибда туман ҳокимлиги захира ерлар фондига қайтариб олинсин.
  4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                                                                                                                                                                                                                                                                                 С.Хамроев

2020 йил 29   март     № Қ-118

Учқудуқ шаҳри

 

 

 

O'qilgan: 2614 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 29 Jan 2024

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: