LOTIN-КИРИЛЛ
Axborot xizmati

Axborot xizmati (1)

     

photo 2024 01 31 16 44 26

         Кодирова Райҳон Уразовна 1970 йилда Бухоро вилояти Когон туманида туғилган.

     2014 йилда Ўзбекистон давлат миллий университетини тамомлаган.
     2012 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

     2020 йилдан бугунги кунга қадар халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати.

     1993-1997 йй – “Когон ҳаёти” газетасининг адабиёт ва санъат бўлими мудири,

     1997-2008 йй – Учқудуқ туман ҳокимлиги  бош мутахассис,

      2008-2019 йй - “Учқудуқ” газетаси  бош муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.

    2019 йил ҳ. в. -“УЧҚУДУҚ” газетаси масъул котиби 

      2019 йил ҳ. в. - Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Навоий вилоят бошқармаси хулосасига кўра амалга оширилган.

       Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари матбуот котиби бир вақтнинг ўзида раҳбарнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланиб, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, раҳбар ўринбосарига тенглаштирилган.

 

   Матбуот котибининг вазифалари:

  • * ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  • * мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёти жараёни ҳақида ахборот бериш ва ёритиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • * ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • * ОАВ билан самарали ҳамкорлик қилиш, ахборот хизматлари билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатиш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда кенг аҳоли қатламларининг иштирокини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;
  • * мунтазам равишда ОАВда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш;
  • * ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиш;
  • * давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • * Вакилнинг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятига ахборот бериб бориш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш;
  • * давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: