Print this page

ТУМАНДА ЭНГ ЯХШИ МEТОДБИРЛАШМА РАҲБАРИ АНИҚЛАНДИ

        Учқудуқ туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг методбирлашма раҳбарлари ўртасида "Энг ижодкор, изланувчан, ташаббускор методбирлашма раҳбари" танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда иштирокчилар 3 та шарт бўйича беллашдилар. 1-шартда методбирлашма раҳбарлари томонидан иш фаолияти ва самарадорлиги тақдимот шаклида очиб берилди. 2-шартда эса муаммоли вазият асосида "Маҳорат дарслари"ни ташкил қилишди. 3-шартда эса мутахассислиги бўйича 5 та тест топшириқларни бажардилар ҳамда мантиқий саволларга жавоб беришди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 1-ўринни 9-мактабнинг қозоқ тили ва адабиёти фани методбирлашма раҳбари Рзахметова Балжан, 2-ўринни 10-мактабнинг амалий фанлар методбирлашма раҳбари Саноева Сарвиноз, 3-ўринни 6-мактабнинг филология фанлари методбирлашма раҳбари Арабова Шохидалар эгаллади. Ғолиблар бўлим томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O'qilgan: 1197 bora
Hokimiyat matbuot xizmati

Latest from Hokimiyat matbuot xizmati