LOTIN-КИРИЛЛ

Хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади

«Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан:

  •      устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларнинг умумий қиймати БҲМнинг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари (ишлар, хизматлар) харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда кузатув кенгашлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
  •      хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади;
  •      давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилмаган маҳсулотлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади;
  •      ҳудудий бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича харид комиссиялари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари мажбурий тартибда киритилади.

Солиқ кодекси билан берилган айрим имтиёзлар бекор қилинади

«Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ солиқ кодекси билан берилган қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:

а) ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:

соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан, дам олиш уйлари;

аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;

санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;

б) мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.

Шунингдек, фойдаланилмаётган майдонларга нисбатан ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш бўйича белгиланган тартиб юқорида кўрсатилган ер участкаларига татбиқ этила бошлайди.

Бадиий академия марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига ойлик устамалар белгиланади

«Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 100 фоиз миқдорида ойлик устамалар белгиланади.

ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади

Вазирлар Маҳкамасининг «Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади ҳамда бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади

«Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади:

1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан юқори — 1,5 (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда кўрсатилган).

Бунда кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи ССВ томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.

Божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади

«Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармонига кўра 1 ноябрдан:

божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади;

божхона назоратининг муқобил турларини қўллашни кенгайтириш орқали товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш ҳолатлари қисқартирилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилади;

транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;

«божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубияти тадбиркорлик субъектининг ўзи томонидан ишлаб чиқилади.

Хорижий давлат фуқароларининг карантин сабаб узайтирилган виза муддатлари тугайди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқароларининг виза муддати Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июлидаги қарорига асосан автоматик равишда шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар узайтирилганди

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов Учқудуқ тумани, Жузқудуқ овулидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ўқувчи ёшлар билан учрашди. Унинг дарс соати мавзуси “Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш” бўлди.
Касбни ўзгартирган “устоз” ёшларимизда юртга даҳлдорлик, муносиб келажак авлодни тарбиялаш, билимга чанқоқлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш борасида фикр юритди.
Бунинг учун ёшларимиз мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиши албатта китобга меҳр қўйиши доимий равишида китоб мутолаа қилиб, ўз билим ва маънавиятини ошириб бориши ёд ғояларга берилмаслик, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масаласида мулоҳазалар ўртага ташланди.
Шунингдек, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб туриши кераклиги ўқитувчи бўлиб турган суд раиси томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Дарс бошқаларидан фарқ қилмади. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан суд раисига мурожаат қилишди ва жавоблар олишди.
Бундай учрашувларни бошқа таълим муассасаларида ўтказишга келишиб олинди.

photo 2020 10 30 15 13 27 2

Она тилимиз – миллатимиз руҳи. У бизнинг борлиқ ва бойлигимиз. У кўнглимиз мулки, давлатимиз улуғ тимсолидир. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Бу йил 21 –октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун ўзгача Ўзбек тили байрами куни сифатида кенг нишонланди.
Шимолий кон бошқармасига қарашли Шимол овқатлантириш комбинати ёшлари иштирокида октябрда бўлиб ўтаётган Ўзбек тили ойлиги доирасида ана шундай миллий кеча ташкил этишди.
Улар нафақат яхши пиширувчи балки яхши ижодкор , иқтидор эгаси эканликларини саҳнада намойиш этишди.

photo 2020 10 16 17 15 48

Фуқаролари Умра ибодатини адо этишига рухсат бериладиган мамлакатлар рўйхати ҳозирча эълон қилинмади.

Саудия Арабистонида салкам 8 ойлик танаффусдан сўнг хориж фуқароларининг Умра ибодатларини адо этишига рухсат берилмоқда. Шу кунларда қирол Абдулазиз номидаги Жидда халқаро аэропорти Ҳаж ва Умра учун мўлжалланган терминалини қайта ишга туширишга тайёрламоқда.

Okaz газетаси хабарига кўра, аэропортнинг махсус терминалида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича эҳтиёт чоралари кўрилмоқда.

Терминал ҳудудида қарши томонга кетаётган одамлар юзма-юз келмаслигини таъминлаш учун бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этиляпти, ижтимоий масофа сақлашни таъминлашга қаратилган ишлар бажариляпти.

Хориж фуқаролари Умра мақсадида 1 ноябрдан бошлаб Саудия Арабистонига кириши мумкин бўлади. Айнан қайси мамлакат фуқароларига рухсат берилиши ҳали номаълум, расмийлар бу ҳақда тез орада маълумот тақдим этилишини билдирган.

Умра зиёратларини қайта йўлга қўйиш уч босқичда амалга оширилмоқда. 4 октябрдан бошланган биринчи босқичда кунига 6 минг нафаргача маҳаллий фуқаролар ва резидентларга ибодат амалларини адо этишга рухсат берилганди. 18 октябрдан бошлаб бу кунлик чеклов 15 мингга оширилди. Биринчи ноябрдан эътиборан амал қиладиган 3-босқичда кунига 20 минг зиёратчи муқаддас амалларни бажариши мумкин бўлади.

Ислом дунёсининг бош масжиди – Макка шаҳридаги Масжидул-ҳаром октябрь ойи ўрталарида карантиндан сўнг қайта очилди. 1 ноябрдан унга кунига 60 минг нафаргача мусулмон кириши мумкин бўлади.

Қозоғистон Республикаси билим ва илм вазирлиги «Дарин» маркази томонидан «Қазақстан ата журтым, қасиетiм – ана тiлiм» мавзусида 17-Халқаро олимпиада ўтказилганлиги тўғрисида хабар берилганди. Бугун мазкур Халқаро олимпиада ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Зарафшон шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Навоий вилоятининг 49 нафар совриндор ўқувчилари иштирок этди.

Шунингдек, тақдирлаш маросимида Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий ривожлантириш  масалалари  бўйича ўринбосари Яшин Душанов, Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Ражабов, қозоқ маданий маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Торехан Наринбетовлар қатнашдилар.

«Қазақстан ата журтым, қасиетiм – ана тiлiм» мавзусида 17-Халқаро олимпиадада ўз билим ва иқтидорини намойиш этган ҳамда ғолибликни қўлга киритган 49 нафар ўқувчи - ёшларга ташкилотчиларнинг смарт телефонлари, смарт қўл соатлари, ташаккурнома ва китоблари  тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари,  Навоий вилоят ҳокимлигининг телевизорларини  қозоқ маданий маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари Торехан Наринбетов ҳамда 49 нафар истеъдодли ёшлар қабул қилиб олдилар.

Туманимизўдаги 9 – мактаб директори Роза Жусипбекова ҳамда қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Балжан Рзахметова, Алмат Жунисовларларга  ташкилотчиларнинг ташаккурномалари берилди.

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар сафида Учқудуқ тумани 9 – умумий ўрта таълим мактабининг 9 нафар ўқувчилари бор.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз, бебаҳо маънавий бойлигимиз, таъбир жоиз бўлса – буюк қадриятимиздир!

Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда улкан кашфиётлар, бадиий дурдона асарлар яратганлар.

Айни шу кунларда  ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун “ШОДЛИК” ёшлар амфитеатрида “Тил миллат кўзгуси” шиори остида маънавий-маданий тадбир ўтказилди.

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бўлиб ўтган тадбир ёш ижодкорларнинг кўргазмаси билан бошланди. Расмлар, қўл ҳунармандчилик буюмлари кўргазмадан ўрин олган.

Байрам кечасида туман ҳокимлиги, Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлимлари, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ва бошқа бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими С.Хамроев иштирок этиб,  барча тумандошларимизни тарихий сана билан самимий муборакбод этди.

Маънавий-маърифий тадбирда таълим муассасалари ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари  томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларда, ифодали ёд айтилган шеърларда она тилига меҳр-муҳаббат, Ватанга садоқат туйғулари тараннум этилди.

“Тил миллат кўзгуси” мавзусида бўлиб ўтган маърифий тадбирда туманимиздаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар барчага бирдек манзур бўлди.

Шунингдек, тадбирда “Она тилим – жону дилим!” мавзусида ўтказилган онлайн танлови ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шавкат Мирзиёевнинг 19 октябрдаги тегишли қарорига кўра, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади,

арорга кўра, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини Ўзбекистон ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилади. Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади.

Шунингдек, хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилади. Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади.

Бундан ташқари, 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этиш кўзда тутилган. 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади.

2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида «Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.

Қозоғистон Республикасида “ҚАЗАҚСТАН АТА ЖУРТИМ, ҚАСИЕТИМ – АНА ТИЛИМ!” мавзусида бўлиб ўтган  17-Халқаро олимпидасида Учқудуқ тумани ўқувчи-ёшлари ҳам фаол иштирок этди.

Қозоқ тили ва адабиёти фанидан ўз билим ва салоҳиятини намойиш этган 8-11 синф ўқувчилари Арай УСМАНОВА, Дариға ЖУЗЖАСАРОВА, Жансая НУРИМХАНОВА, Камила НАЖМАДДИНОВА, Улбала ЖАЛҒАСОВА, Жаннур АМАНГЕЛДИЕВА, Мақсад МУСАЕВ, Мерейхан АБДРАЙИМОВ сингари 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари фахрли 1,2,3 ўринларга эгалик қилишди.

Ғолиб ва совриндорлар Қозоғистон Республикаси билим ва илм минстрлиги “ДАРИН”  марказининг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан мукофоталандилар.

Шунингдек, таълим масканининг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Балжан РЗАХМЕТОВА ва Алмат ЖУНИСОВ ташкилотчиларнинг  “АЛҒИС ХАТ” яъни ташаккурнома билан тақдирландилар.

Барча истеъдод эгаларини ютуқлари билан муборакбод этамиз, парвозингиз бунданда баланд бўлсин, деймиз!

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижтимоий муҳофазага муҳтож аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимларини жорий қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилганди.

Мазкур вазифаларни Учқудуқ туманида амалга оширишга қаратилган масалалар муҳокамасига бағишланган  туман штаби йиғилиши ўтказилди. Туман ҳокими С.Хамроев раислигида бўлиб ўтган ташкилий йиғилишда 13 нафардан иборат туман штаби аъзолари тасдиқланди.

Штаб аъзолари  олдига “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш, иқтисодий ва ижтимоий кўмак кўрсатиш, бандлигини таъминлаш асосий вазифаларидан бири этиб белгилаб берилди.

Таъкидландики, биринчи босқичда, сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакиллари ҳар бир маҳаллада уйма-уй юриб, аёллар билан мулоқот қилиб, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган хотин-қизлар аниқлаши ҳамда шу  асосида “Аёллар дафтари” шакллантирилиши, иккинчи босқичда, аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш бўйича амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар белгиланиши, учинчи босқичда, белгиланган чора-тадбирларга асосан “Аёллар дафтари”га киритилган ҳар бир хотин-қизларнинг фаолияти доимий мониторинг қилиниши, мониторинг натижаларига кўра амалга оширилган ишлар ҳар ойда муҳокама қилиб борилиши қайд этилди.

Гулбаҳор АЛЛАНОВА,

туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

ИРОДА ВА СЎҒДИЁНА ТАЛАБА БЎЛГАНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Мамлакатимизда хотин-қизлар учун 2020-2021 ўқув йилида Олий таълим муассасаларига кириш учун тўрт фоизлик давлат гранти ажратилган эди. Республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қизлар мазкур квотадан фойдаланиб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.
Навоий вилоятида хотин – қизларнинг 16 нафари тўрт фоизлик квотадан унумли фойдаланиб, талаба бўлишди. Улар орасида икки нафар учқудуқлик қизлар ҳам бор. Улар Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш Учқудуқ туман бўлими томонидан қутланди.
Улардан бири А. Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Ирода Ахмадова. Шунингдек, “Йўлчилар” маҳалласида яшовчи Сўғдиёна Шўпалатова ҳам квотадан унумли фойдаланган ҳолда институт талабаси бўлди. Уларга туман ҳокимлиги ўз ташаккурномаси ва совғаларини топширди.

IMG 19620

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: