LOTIN-КИРИЛЛ

БИР ГУРУҲ УЧҚУДУҚЛИКЛАРГА “МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни “Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони асосида  «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган юртдошларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Қувонарлиси, улар орасида бир гуруҳ  учқудуқликлар ҳам бор.

Жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлиб келаётган фаолларнинг 9 нафари, ШКБ директор ўринбосари Ш.Бобомуродов, “Ишонч-Феруз” ХК раҳбари Ҳ.Нурмуродов, Учқудуқ туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази раҳбари И.Хушвақов, “Темир тас тама” МЧЖ раҳбари А.Малбагаров, “Учқудуқ бек барака” МЧЖ раҳбари О.Ҳикматов, “Гарант Учқудуқ” МЧЖ раҳбари Ф.Муротов, №2 – тиббий-санитария қисми врачи А. Дмитриев, “Қуланқақ” ФХ раҳбари Н.Нурманов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими волонтёри С.Жалоловлар мазкур эътирофга муносиб кўрилди.

Бугун Учқудуқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида  ўтказилган тақдирлаш маросимда туман ҳокими  С.Хамроев мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Тадбирда сўз олган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони совриндорлари ШКБ директор ўринбосари Шуҳрат Бобомуродов, №2 – тиббий-санитария қисми врачи Артём Дмитриев, “Темир тас тама” МЧЖ раҳбари Абилаким Малбагаровлар мукофот эгаларини самимий табриклаб, ушбу эътирофга лойиқ кўрилганлар орасида туманимизнинг мана шундай жонкуяр  фаоллари ҳам эътироф этилгани, бугунги синовли кунларда халқимиз фаровонлиги йўлида қўшган камтарона ҳиссаларининг  юқори  баҳоланганидан далолат эканини таъкидладилар.

Бу каби эътибор ва рағбатдан кўнгиллари тоғдек юксалиб, доимо халқни оғирини енгил қилишда бундан кейин ҳам камарбаста бўлишларини билдирдилар.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

O'qilgan: 653 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: