LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

Учқудуқ  тумани  “Йўлчилар” ОФЙ ҳудудидан фуқаро Рузиқулова Мухайё Рузиқуловнага   “Савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 169.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил                         16 ноябрдаги “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги 911-сонли қарорига асосан, Учқудуқ тумани  “Навоий” МФЙ, Х.Дўстлиги кўчаси 52- уй 28- хонадонда яшовчи фуқаро Рузиқулова Мухайё Рузиқуловнанинг 2019 йил 26 декабрдаги 621/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Учқудуқ  тумани  “Йўлчилар” ОФЙ ҳудудидан фуқаро Рузиқулова Мухайё Рузиқуловнага “Савдо дўкони” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 169.0 кв.мермайдони ажратилсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).

  1. Фуқаро Рузиқулова Мухайё Рузиқуловнага қуйидагилар тавсия этилсин;

топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш   (1:500 миқёсда);

тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;

“Савдо дўкони” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.        

  1. Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган “Савдо дўкони” биноситасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

 2020 у (г)      29  март  .                   № Қ-117

Учқудуқ шаҳри

Туман ҳокими            С.Хамроев

 

O'qilgan: 2208 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: