LOTIN-КИРИЛЛ

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ТАСВИРИЙ САНЪАТ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЎҚИТУВЧИНИНГ  ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИ

 

Саноева Сарвиноз Неъматуллаевна

Навоий вилояти Учқудуқ тумани 10- умумий ўрта таълим мактаби

Олий тоифали Тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси.

Муҳандиским, бир қаср обод қилди,

Бу янғлиғ тарихни бунёд қилди.

(А.Навоий)

      Аннотация: Ушбу мақолада ўқувчиларда  юксак ғоялар ҳиссини уйғотиш, миллий қадриятларни акс эттириш, қадимий маданий ёдгорликларга  ҳурмат билан қараш, шунингдек, борлиқни ёрқин тасвирлаш ҳамда гўзалликни ҳис этишда маҳоратли тасвирий санъат ўқитувчисининг ўрни ва аҳамияти ғоят муҳимлиги ўз аксини топган.

      Калит сўзлар: Маънавият, маданият, эстетика, тасвирий санъат, методика, композиция, декорация.

       Маданият ва санъат, унинг ривожланиш жараёни тарихини билиш ўқиш ва ўрганиш – бу бизнинг келажак дунёвий тафаккуримизнинг қай даражада бўлишлигини белгилаб беради. Тасвирий санъат инсонни ҳар томонлама камол топишида  жаҳон педагогикасининг энг муҳим ва ажралмас бўлими бўлиб қолаверади. Инсоннинг атроф - муҳит, табиатни тушунишда маънавий ўзлигини англашда бу фан илми асосий манба бўла олади.Бу фандан хабардор инсон характерида инсонпарварлик, олийжаноблик, кишиларга нисбатан меҳр-мурувват  каби  хусусиятлар устунроқ шаклланади.

       Келинг, тасвирий санъат фани педагогикаси масалаларига яқинроқ ёндашайлик;

Тасвирий санъат асари муаллифи муҳитни, орзу қилган образни яратиш, гўзалликни  пайдо қилиш учун уни аввал тасаввур этмоғи ва сўнг тасвирламоғи лозим.  Ўз устида тинимсиз меҳнат қилган мусаввиргина ўзи орзу қилган кўникмани шакллантира олади.

Бола билиш орқали ҳар томонлама ривожланади, олам бутунлигини тушуниб етади. Гўзалликни севиш, уни ҳис қилиш даражасига эришади.

Гўзаллик нима?

Инсоннинг ҳаётий турмуш тарзида, ахлоқий ва ижтимоий ҳаётида,  маънавий чеҳрасининг табиий шаклланишида акс этадиган ҳолатлар тизимида – маънавий тарбиянинг асосий котегориялари сифатида акс этади. Гўзалликни кўра билиш, ҳис қилиш, дид билан баҳо бериш - ҳиссий кўникма ҳосил қилишга олиб келади. Санъатда – гўзалликнинг рўйи-рост барқ уриши унинг акс этиши инсоннинг яратувчанлигига боғлиқ. Гўзаллик ўқувчилар шахсининг  шаклланишида ҳам муҳим роль ўйнайди ва бу куч гўзалликни ҳис этиб-янада гўзалроқ санъат асарини яратишга илхомлантиради.

Ташаббускорлик ҳаётда ўзига ишонч, ҳаётга бўлган муҳаббат, олам гўзаллигини ҳис қилиш, ҳақиқатни ёлғондан фарқ қила олиш, гўзалликни хунукликдан фарқлай олишлик каби ҳислатларнинг такомиллашувида санъат асарларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Рассом одамни, ҳайвонат оламини тасвирлар экан унинг тузилишини ҳамда тасвирлаш методикасини мукаммал билмоғи лозим.

Методика сўзи грекча бўлиб, "тадқиқот" йўли билиш, усул маъноларини беради. Педагогикада ўқитиш методлари деганда, талабаларни билим, маҳорат ва малакаларини оширишда ижодий қобилиятларини ривожлантиришда ва дунёвий билимларни чуқур эгаллашида ўқитувчиларнинг қўллаган иш методлари - усуллари тушунилади.

Бугун юртимизда таълим соҳасида рўй бераётган ўзгаришлар ва янгиланишлар барча соҳалардаги каби бўлажак тасвирий санъат педагогларининг зиммасига ҳам ўта маъсулиятли вазифаларни юклайди. Ўқитувчининг касбий хусусиятлари борасида тўхталганда шуни таъкидлаш лозимки, у энг аввало ўз касбининг жонкуяри, уни дилдан севадиган, ўз ишига ижодий ва илмий ёндошадиган шахс бўлмоғи таълаб этилади. Бу шахсда янги билимлар ва илғор тажрибаларга чанқоқлик, муҳими унда ташкилотчилик, кузатувчанлик, қатъийлик ва инсонийлик хусусиятлари яққол сезилиб турсин. Ўқитувчи тасвирий санъатдан махсус билим ва малакалар билан қуролланмасдан туриб муаллимликни бажара олмайди ёки ўқувчи ёшларга табиат гўзаллигини, она Ватанимизнинг тарихини, миллий меросимизнинг тарихини таърифлаб бера олмайди, ҳамда ўз касбига қизиқтира олмайди.     

Тасвирий санъат муаллими – илмий изланувчан ижодкор. Рассом ўқитувчилар қаерда, қандай ўқув масканида таълим жараёнини олиб боришидан қатъий назар педагогик фаолияти ижодий изланишлар билан бойитиб борса, шундагина яхши шогирдлар, ҳақиқий рассомларни шаклланитириш имкониятига эга бўлади.

Тасвирий ва амалий санъат ўқитувчисининг ўз соҳасидаги саводхонлиги етарли даражада бўлсагина ўқувчилар билан ёнма-ён ўтириб ўзлари амалий намуна кўрсата оладилар. Ўшандагина ўқувчилар ўз кўзлари билан мураббий рассомнинг эгаллаган маҳорат сирларини амалий ишларида кўриб руҳан ҳис қилади ҳамда санъатнинг нозик сирларини тушуниб етишишига имкониятлари кенгаяди.

Тасвирий санъат машғулотлари ҳар томонлама ривожланган инсоннинг тарбиялаши учун бой имкониятлар очиб беради. Тасвирий санъат билан шуғулланиш болаларнинг ақлий ва эстетик жиҳатдан ривожлантиради, атроф дунёни тушунишига кўмаклашади, буюмларни эътибор билан кузатишга, уларнинг шаклини таҳлил қилишга ўргатади. Тасвирий санъатдан саводни чиқармасдан туриб, киши санъатни тушуниши ҳам, қадрлаши ҳам, ундан ҳузур қилишни ҳам била олмайди. Болалар тарбиясида замондошларимиз меҳнатини гўзаллигини кўрсатишга, мустақил давлатлар тараққиёти ютуқларини ўрганиш алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ўқувчиларнинг ижодий активлигини оширишга уларнинг кучини, маънавий қувватини янги ҳаёт қуриш учун курашга сафарбар этишга кўмаклашади.

Болалар кўнглида гўзаллик  ва юксак ғоялар ҳиссини уйғотишга даъват этишда тасвирий санъат ўқитувчисининг ўрни ғоят каттадир. Болалар маънавий дидини ривожлантириш учун ўқитувчи, аввало, уларнинг эътиборини ҳаётдаги гўзалликка қаратишга, гўзалликни пайқаш, ҳис этиш, қабул этиш, ҳузурланиш, қувонишга ўргатиш керак. Дид инсоннинг туғма хусусияти эмас. У ривожлантирилади, мактабда уни такомиллашувига ёрдам берувчи биринчи инсон тасвирий санъат ўқитувчисидир.

photo 2024 04 15 08 22 15

 

Ўқувчи расм чизаётган вақтида буюмнинг формаси, уларнинг шаклий  қурилиши, пропорцияси, бўшлиқдаги ҳолати, ранги, унинг оч-тўқлиги, материалининг қандайлиги эътибор билан ўрганилади, шу билан уларни янада самаралироқ,  кўп томонлама, теран ва аниқ хис этишга кўникиб боради.

"Метод" сўзи грекча бўлиб, "Тадқиқот йўли" "билиш усули маъносини англатади.Педагогика ўқитиш методлари деганда, мактаб ўқувчиларнинг билим, махорат ва малакаларини эгаллашида, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда ва дунёқарашини таркиб топдиришда ўқитувчиларнинг қўллаган иш усуллари тушунилади.

Тасвирий санъат методикаси методика фанининг бошқа соҳалари каби умумий ва хусусий турларга ажратилади.

Умумий методика - ўқув фанининг назарий қисмини асосларига қарашли саволларни ва кўпчилик фанларга тегишли ўқитиш усул ва услубларини қўлланишларини кўриб чиқади. Булар қуйидагилар:

-тасвирий санъат фанининг мақсад ва вазифалари:

-тасвирий санъат фани дастурларининг тузилиши ва мазмуни:

-  ўқитишнинг ташкилий шакллари ва методларини ишлаб чиқиш:

- кўргазмали методик воситаларни тадқиқ қилиш ва танлаш (ўқув кўргазмали қуроллар ва техник воситалари):

-тасвирий санъатнинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги (адабиёт, мусиқа, биология, тарих):

-тушунчаларни, ибораларни  таърифлаш ва бошқалар.

Хусусий методика –бирон-бир ўқув фанининг ўқитиш услуби назарда тутилади .

-кўргазмали қуроллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилади :

        -амалий ва ижодий ишларнинг мазмунлари аниқланади ва х.к.

Ўқувчиларнинг қобилият ва хусусиятларига қараб гуруҳларга бўлиб таълим бериш методига ўз вақтида рус педагоги Ушинский ижобий баҳо берган эди.

Гуруҳларга бўлиб ўқитиш шунинг учун қулайки, кучли ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади, улар ўзларига берилган топшириқларни қийналмай    бажариб туришади.  Бўш, қийналадиган ўқувчилар эса  ўқувчилардан ва кучли ўқувчисидан ўрганади. Бундай ўқувчилар тасвир чизишда сурункасига орқада қоладилар, натижада улар ўқишга қизиқмай қоладилар. Бу ўқиш улардан кўпроқ ақлий   куч сарфлашни талаб қилади.  Шуларни   бартараф  қилиш учун синфда олиб бориладиган индивидуал ишни айрим ўқувчилар билан  олиб  бориладиган индивидуал иш билан қўшиб олиб бориш керак.     

     "Кучли" биладиган ўқувчиларга "кучсиз" билимли ўқувчиларни бириктириб қўйиш ҳам яхши натижа беради. Ўқувчиларнинг тасвирий фаолиятини активлаштиришда, айрим ўқувчилар билан якка тартибда муносабатда бўлиш ва унга педогогик таъсир ўтказиш ҳам катта аҳамиятга эга.

photo 2024 04 15 08 22 14

 

 Таълимни индивидуаллаштириш масаласи ҳозирги даврда  педогок ва психолог олимлар  ва методистларни қизиқтирмоқда. М.Н. Скатин, Н.Н. Ростовцев, М.И.Маҳмудов, В.С.Кузин, Б.П.Юсупов, С.С.Булатов асарларида бу масалалар ёритилган. Синфдаги болалар ҳақидаги дастлабки  маълумотларга эга бўлгандан кейин,  ўқитувчи ҳамма болаларнинг  қобилият ва малакаларига  қараб қуйидаги группаларга бўладилар :

  1. Тасвирий фаолияти яхши ривожланган, кузатувчанлиги, ижодий тасавури тараққий  қилган,  тасвирий санъат материалларини  ўзлаштирган ёки тез ўзлаштира оладиган ўқувчилар. Бу 3 тоифа ўқувчиларнинг ҳар бири билан алоҳида ишлаб, уларнинг барчасини дарсга қизиқтириш учун куйидаги усуллардан фойдаланиши маъқул бўлар эди.
  2. Кузатувчанлиги,ижодий тассавури ўртача ривожланган тасвирий санъат материалларини ўқитувчи ёрдамида ўзлаштира оладиган ўкувчилар гуруҳи.
  3. Кузатиш кўникмаси яхши ривожланмаган ижодий тассавури бўлмаган,тасвирий санъат материалларини ўкитувчилар ёрдамида кийин ўзлаштирадиган ўкувчилар.

 Бундай дарс ўтиш бизнинг фикримизча ўқувчиларнинг активлигини оширади.

Ўқувчилар билан индивидуал ишлашнинг аҳамияти катта. Бу метод ёрдамида қолоқларсиз ўқитиш даражасига етиш мумкин. Бундан ташкари тасвирий санъат синф хоналари етарлича ёруғ бўлиши керак. Ёруғлик нормал бўлмаган жойда кўриш сезгиларига зўр бериш зарарлидир. Бундай ҳолларда ўқувчиларнинг тез чарчашлари оқибатида дарсга бўлган қизиқишлари сустлашишига олиб келади.

Мавзу асосида расм чизиш дарслари тасвирий санъат фанининг қизиқарли машғулотларидан биридир. Бу машғулотларда ўқувчилар ўзлари билган таъсирланган воқеа ва ҳодисаларни хаёлдан тасаввур қилиб тасвирни ишлайдилар, бадиий адабиётларга иллюстрациялар ишлайдилар. Айниқса ўқувчиларининг кундалик ҳаётларидан  олинган мавзулар, ҳайвонларнинг ҳаётига  оид мавзулар, адабий асарлар (эртак,  масал, ҳикоя, шеър) мавзули расм дарсларининг манбаи бўлиб хизмат қилади.  Мавзу асосида тасвир ишлаш дарсларда болаларнинг фантазияси ва тасаввури актив фаолиятга айланади. Мавзу асосида расм чизиш машғулотларининг олдида турган мақсад ва вазифалар педагогиканинг илмий асослари билан белгиланади.

Мавзули расм чизиш болалар ёш хусусиятни эътиборга олган ҳолда энг содда бўлган мавзулар тавсия этилади. Бунда йил фаслларга мос келадиган мавзулар "Тоғда куз", "Кузги ишлар", "Янги йил байрами", "Қишки ўйинлар", "Мактаб боғида", "Навруз", "Ўзбекистон мустақиллиги куни", каби.

Композиция яратишнинг тайёргарлик босқичида ўқувчилар нарсага қараб расм чизиш переспектива, рангшуносликдан олган билимлардан кенг фойдаланишлари керак. Ўқитувчи вазифани тушунтиришда ўқувчиларда мавзуга нисбатан қизиқиш уйғотиши лозим.

Биргина мавзуни турли хил мазмунда, ҳар бирини ўзига хос кўринишда талқин қилган ҳолда тасвирлаш мумкин. Масалан: "Бизнинг қурилишларимиз" мавзусида ўқувчилар кузатишлари асосида турли конструкциядаги замонавий ўйинларни, ҳар хил машиналарни, турли ишларни бажараётган одамларни тасвирлашлари мумкин. Тажриба шуни кўрсатадики, ўқитувчи мавзуни қанчалик кенг ва тўлиқ тушунтирса болалар расмлари шунчалик мазмундор ва сифатли чиқади.  Бу эса ўз навбатида ўқитувчидан педагогик юксак маҳорат талаб қилади.

Декоратив расм дарсларида ўқувчиларни эстетик жиҳатдан тарбиялашнинг имкониятлари анча каттадир. Чунки бундай дарслардан ўқувчилар халқ амалий-декоратив санъатининг асл нусхалари билан танишадилар, унинг усталари каби болалар ҳам шу соҳада ижод қиладилар. Амалий санъатдаги ритм, ранг, симметрия каби ифодалилик воситалари ҳақида фикр юритадилар. Декоратив тасвир чизиш дарсларида болалар ҳар қандай нақшнинг, асосан теварак атрофдаги нарса ва ходисалардан олинганлигини англашлари лозим ўқувчилар нақш намунасидан кўчириш дарсларида нақш чизишнинг ўзига хос хусусиятлари билан танишадилар, рангларнинг номларини ўрганадилар. Бўёқларни аралаштириб ишлаш устида иш олиб борадилар. Нақш намуналаридан кўчириш ва мустақил нақш чизиш дарсларида ўқувчилар кўз билан чамалашни ўрганадилар. Тасвирий санъат халқ амалий санъати ва бадиий ҳунармандчилик анъаналари билан бирга ҳозирги замон техника эстетикаси ва бадиий безаш асослари билан боғланади. Нақш билан безатилган буюмларни ўқий олишга ўргатиш  амалга ошириладиган асосий вазифалардан биридир. Нақш намунасидан кўчириш ва мустақил нақш чизиш ижодиёти намуналаридан кўрсатиш, нақш санъати асарларини кўчириш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг бадиий диди ўстирилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак болаларнинг санъатни идрок этиш билими тасвирий санъат дарсларида аста - секин кенгайиб боради. Бу эса ўқувчиларнинг амалий ишларда борлиқдаги ва санъатдаги гўзалликни идрок этишга онгли равишда ёндошиш имконини беради. Дарсларда тасвирий санъатнинг тур ва жанрлари ҳақида тез-тез суҳбат ўтказиш, машҳур санъаткор ва уларнинг етук асарларини таҳлил этиш болаларнинг бадиий дидини ўстиришга, гўзалликни севиш ва тушунишга ёрдам беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Тасвирий санъатга оид атамаларнинг изоҳли луғати Т 1994.
  2. Булатов С.С. Ўзбек халқ амалий безак санъати. Т. 1991.
  3. Булатов С.С.Амалий санъат қисқача луғоти. Т. 1992.
  4. Қосимов Қ. Наққошлик Т. 1982.
  5. Мажидов Ж. Мактабда тасвирий санъат бўйича ўқув тарбиявий ишларни ташкил этиш Т.1995.
  6. Набиев М.Н, Азимова Б. Расм чизишни ўргатиш методикаси Т. 1976.
O'qilgan: 90 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 15 Apr 2024

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: