LOTIN-КИРИЛЛ

Ўзбекистонда баҳор қандай бошланади?

       Ўзгидромет хабарига кўра, март ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати одатда тез кўтарила бошлайди. Март ойида ўртача ҳаво ҳарорати февралга нисбатан 5-6° га, шимолда эса 7-8° га юқори бўлади.

      Март ойининг энг илиқ кунларида, айниқса, ойнинг иккинчи ярмида қуёш нурлари ҳавони 23-28° илиққача, жанубда эса 30-33° илиққача иситади.

     Бироқ, март жуда мураккаб ой деб ҳисобланади. Ушбу ой ҳаво оқимлари йўналиши тез-тез ўзгариши билан тавсифланади. Жанубдан жуда илиқ ҳавони жадаллик билан кириб келиши Волга бўйи, Урал ва Ғарбий Сибир ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши билан алмашади.

     Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда.

Март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2° га паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9° илиқни, жанубда 10-11° илиқни ташкил этади.

     Ой давомида ҳарорат кечалари 0-5° совуқдан 5-10° илиққача, кундуз кунлари 5-10° илиқдан 17-22° илиққача, жанубда 20-25° илиққача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда 

O'qilgan: 130 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: