LOTIN-КИРИЛЛ

Яқин келажакда одатий ҳолга айланадиган 6 технологик ҳодиса

 
Яқин келажакда одатий ҳолга айланадиган 6 технологик ҳодиса

Бир пайтлар бошқа-бошқа ҳудудлардаги инсонларнинг ўзаро бир-бирини кўриб гаплашишини, ҳужжатларни бир жойдан иккинчи жойга қурилма орқали жўнатишни, такси ва овқатни телефон орқали буюртма қилишни тасаввур қила олмасдик. Лекин юқорида келтириб ўтилганлар ҳозирда ҳаётимизнинг бир қисмига айланди. Шундай экан, қуйида келтирилган ҳодисалар келажакда одатий ҳолга айланиши тўғрисида гапирсак, "қўйсангчи" дейишга шошилманг. Қани, кетдик.

1. Уяли телефонларни қўл-имплантлари билан алмаштириш

Доимий равишда телефонни қувватлаб юриш ташвиши жонингизга тегдими? Тез орада бу бош оғриқдан қутулиш йўли топилади. Уяли телефонлар яқин йилларда қўл-имплант қурилмаси шаклида ишлаб чиқарила бошлайди. Бармоқларга ўрнатиладиган имплантлар технологик саъй-ҳаракатларни камайтиришни ҳамда ҳар доим қувватланган ҳолда алоқада бўлишни таъминлайди. Албатта, бу технология жорий этилгунча бир неча йил вақт ўтиши турган гап. Лекин тобора тезлашиб бораётган технологик тараққиёт оралиқ масофани янада қисқартирмоқда.

2. Фаровонликка хизмат қилувчи сунъий интеллект

Технологиялар ривожланиб боргани сари сунъий интеллект ҳозирги роботлардан анча самаралироқ уй хўжаликларини бошқара оладиган даражага эришади. Бу эса уй-рўзғор ишларини автоматлаштиришга олиб келиб, инсонлар зиммасидаги масъулиятлар камайишига ҳисса қўшади. Тасаввур қилинг, уйга келганингизда ҳаммаёқ чиннидек топ-тоза, идиш-товоқлар ювилган, хона ҳарорати об-ҳавога мосланган, қозонда сиз яхши кўрадиган таом. Ҳаттоки сунъий интеллект коммунал тўловларни ҳам сизга қолдирмасдан ўзи тўлайди, кайфиятингизга қараб, кино ёки мусиқа тавсия қилади. Маззами?

3. Ҳайдовчисиз автомобиллар

6-7 соат машина ҳайдаган одамнинг ҳаёлига "қанийди машина ўзи юрса-ю, мен йўлни томоша қилиб кетсам деган фикр келиши тайин. Айниқса, сафарга 3-4 киши ҳамроҳлигида кетаётган ҳайдовчининг йўловчиларга нисбатан ҳасади янада ошади. Ҳозир ҳам мазкур йўналишда бир қанча ютуқларга эришилди. Аммо айтишларича, яқин орада  ҳайдовчисиз автомобилларнинг атрофдаги муҳитни яхшироқ тушунишини ҳамда янада аниқроқ навигация қилишини таъминлаш учун сенсорлар ва алгоритмлар тобора яхшиланмоқда. Ҳозирги вақтда фойдаланишдаги ҳайдовчисиз автомобиллар муайян жойларда ва маълум шароитлардагина ишлайди. Яқин келажакда автомобиллар тўлиқ автоном бўлиб, ҳар қандай шароит ва ҳар қандай йўлда бемалол ҳаракатланадиган бўлади. Тасаввур қилинг, Термиз ёки Қаршидан Тошкентга келмоқчи бўлган киши йўлга чиқаётганда машинасига буйруқ беради ҳамда уйқуга кетади. Кўзини очганида, пойтахти азим қад ростлаб турган бўлади. Ажойиб-а?

4. Қайта тикланадиган глобал энергия

Қайта тикланадиган энергия соҳасида ҳам мисли кўрилмаган натижаларга эришилиши тахмин қилинмоқда. Жумладан, дунё бўйлаб қуёш энергияси қуввати сезиларли даражада ошиши, денгиздаги шамол энергияси қуввати ҳам деярли уч баробарга ўсиши, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия каби мамлакатларда амалга ошириладиган лойиҳалар натижасида гидроенергиянинг улуши ҳам бир неча бараварга ошиши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, яшил энергия технологияларига киритилган инвестициялар кўпаяётгани янги иш ўринларини яратиши ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириши кўзда тутилмоқда.  Бу ютуқлар нархларнинг пасайишига ҳамда йилдан-йилга ортиб бораётган энергияга нисбатан талабнинг қондирилишига олиб келади.

5. Қоғоздан тўла воз кечилиши

Бирор ишингизни битириш учун қоғоз йиғиб юрганлар, "қанийди шу қоғоз деган дахмаза бўлмаса" дейишса, ажаб эмас. Шунақа инсонларнинг нияти тез орада амалга ошиши кутилмоқда. Яқин келажакда ташкилотлар ва шахслар ўз маълумотларини тўла рақамлаштиришлари, рақамли хизматлардан фойдаланиш анча осон ва қулай бўлиши, рақамлаштириш жараёни янада мураккаб ва хавфсиз бўлиши кутилмоқда. Бу албатта, жуда ҳам яхши амалиёт. Қоғоздан фойдаланмаслик - атроф-муҳитга ҳам фойдали бўлади. Бир кунда ишлатиладиган қоғозлар учун нечта дарахт кесиш кераклигини тасаввур қила олмайсиз. Умуман олганда, қоғоздан рақамли маълумотларга ўтишдаги технологик ютуқлар  самарадорлик, қулайлик ва барқарорлик олиб келади.

6. Виртуал реалликда инқилоб

Виртуал реаллик соҳаси  яқин келажакда сезиларли даражада ривожланиши башорат қилинмоқда. ВР бозори 2026 йилга келиб 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Ўйинлар, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм каби соҳаларда бу ўсиш яққол кўзга ташланади.Йирик технологик компаниялар янги ВР маҳсулотлари устида ишламоқда, бу эса соҳага бўлган қизиқиш ўсаётганидан далолат беради.Фойдаланувчиларга кабеллар ва симларсиз янада қулай технологиялар тақдим этилса, ажаб эмас. ВР коммуникация, таълим ва руҳий саломатликни тубдан ўзгартириш имкониятига эга бўлади.  Бу тенденциялар ВР келажаги порлоқ эканлигини кўрсатмоқда.

O'qilgan: 141 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: