Print this page

Пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилади

      Тегишли қарорни Ш.Мирзиёев имзолади. Унга кўра:

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

     меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ва ҳарбий хизмат даври маълумотлари Пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти билан боғланган ҳолда “Ягона меҳнат миллий тизими” орқали электрон тарзда олинади;

    давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;

    давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.

2022 йил 1 январдан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни аҳолига етказиб бериш ҳар 3 йилда ҳудудларда алоҳида тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

O'qilgan: 1191 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 04 May 2021
Hokimiyat matbuot xizmati

Latest from Hokimiyat matbuot xizmati