Print this page

ЁШЛАРНИНГ АКСАРИЯТ МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

      “Ёшлар ойлиги” доирасида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. “Айтим” маҳалласида ўтказилган тадбирда 3-умумий ўрта таълим мактаби битирувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ёшлар иштирок этди.
Учрашувда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилот мутасаддилари қатнашиб, ёшлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифларни тангладилар.
     Жумладан, Учқудуқ саноат техникуми ўқувчиларининг муқаддас қадамжоларга саёҳат ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланиб, автобус ажратиладиган бўлди.
    Иш масаласида мурожаат қилган Фарида Рўзиқулова туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан стипендия тўлаб, тикувчилик мутахассислиги бўйича касб-ҳунарга ўқитилади. Шунингдек, яна бир рўйхатда турган Машҳура Ёрқулова тикувчилик йўналишида субсидия сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат ҳам тез кунларда ўз ижобий ечимини топиб, субсидия ажратиладиган бўлди.
Бандлик масаласида мурожаат қилган Руслан Файзуллаев "Ўзметкомбинат" АЖнинг Навоий вилояти Учқудуқ туманида жойлашган Кокпатас кварцит конида мавжуд бўш иш ўринларига суҳбатга юборилган.
    Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда битирувчи ёшларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.
       Ҳоким ва ёшлар учрашувида мурожаати тингланган 18 нафар ёшни ҳар бирининг таклифи, талаби ва муаммоси юзасидан баён расмийлаштириб, ижрога қаратилган.

Озод МИРЗАЕВ,
Учқудуқ туман прокурори ўринбосари.

O'qilgan: 726 bora
Hokimiyat matbuot xizmati

Latest from Hokimiyat matbuot xizmati