Print this page

Ўзбекистондаги санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига бориш учун энди ПЦР-тест таҳлили талаб этилади

       Ўзбекистонда коронавирус билан курашиш бўйича янги чора-тадбирлар қабул қилинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

      Унга кўра, энди санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига бориш учун ПЦР-тест таҳлилининг манфий натижа қайд этилган маълумотномаси талаб этилади.

 

    ПЦР-тест ушбу муассасалардан бирига келишдан аввал 72 соат ичида амалга оширилиши керак.

     Ушбу тартиб шу турдаги барча объектлар учун, мулк шаклидан қатъи назар, янги талаблар нашр этилгунга қадар ўрнатилади.

O'qilgan: 976 bora
Hokimiyat matbuot xizmati

Latest from Hokimiyat matbuot xizmati