Print this page

6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал таъмирланади

      “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5152-сон, 19.06.2021 й.) қабул қилинди.

   ☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлгача республикадаги:

● 1 227 та кўп квартирали уй-жой;
● 30 та мактаб;
● 64 та мактабгача таълим ташкилотлари;
● 9 та ОТМ ва коллеж;
● 90 та автотураргоҳ;
● 173 та болалар майдончалари жойлашган ҳудудлар (жами 16 281 878 кв. м майдон) очиқ танлов ўтказиш йўли билан бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.

➡️ Барча давлат буюртмачиларига танланган бошқарувчи ташкилот билан бириктирилган ҳудудда истисно тариқасида танлов ўтказмасдан коммунал ва авария вазиятларини бартараф этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат этилади.

? Қарорга кўра, 2022–2025 йилларда:

➖ 6 085 та кўп квартирали уй-жойлар мукаммал ва жорий таъмирланади;
➖ 1 800 та болалар майдончаси қурилади ва таъмирланади;
➖ кўп квартирали уй-жойларга туташ 1 102 минг кв. м майдондаги йўлаклар бетонланади;
➖ 14 387 та ташқи ёритиш тизими таъмирланади.

? Шунингдек, эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва маънан эскирган жами 268 та кўп квартирали уй-жойлар реновация қилинади. Шундан 2021 йилда 211 та уйлар бузиб қайта тикланади ҳамда 57 таси реконструкция қилинади.

❗️2021 йил 1 июлдан ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши шарт.

? Қарорга кўра, мулкдорлар ёки бошқарувчиларга кўп квартирали уй-жойларга туташ ер участкалари чегаралари ва ўлчамларини белгилаш ҳамда уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун тўловларни бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

? Бошқарувчилар бир йилда бир марта кўп квартирали уй-жойлардаги таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлигини хатловдан ўтказади.

Учқудуқ туман адлия бўлими

O'qilgan: 791 bora
Hokimiyat matbuot xizmati

Latest from Hokimiyat matbuot xizmati