Print this page

УЧҚУДУҚ ТУМАНИДАГИ ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРДА ТАРБИЯЛАНАЁТГАН БОЛАЛАР СОНИ ВА АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР

    
       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Мактабгача таълим соҳасида Давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 426-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан “Давлат хусусий шериклик тўғрисида”ги тузилган битимга мувофиқ, Учқудуқ тумани ҳудудида 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда ҳамда уларда 463 нафар 3 ёшдан, 6 ёшгача бўлган болалар тарбияланиб келмоқда.
       Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига озиқ-овқат маҳсулотлари, ходимлариш ҳақи ҳамда коммунал тўловлар харажатлари учун Давлат бюджети томонидан 2023 йил давомида 1 739,3 млн. сўм маблағ молиялатирилганлиги маълум қилинади.

УЧҚУДУҚ ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИ

O'qilgan: 238 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 29 Jan 2024
Hokimiyat matbuot xizmati

Latest from Hokimiyat matbuot xizmati