Print this page

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудидан “GARANT UCHQUDUQ”МЧЖга 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини қуриш учун жами 0.45 га ер майдони ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қуллаб-қуватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарори, Навоий вилояти ҳокимининг 2020 йил 21 февралдаги Қ-35-сонли қарори ҳамда “GARANT UCHQUDUQ” МЧЖнинг 2020 йил 9 мартдаги 125/049-39-Ю-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Учқудуқ тумани“Абай” МФЙ ҳудудидан “GARANT UCHQUDUQ” МЧЖга 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини қуриш учун жами 0.45 га ер майдони ажратилсин.   (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).

  1. “GARANT UCHQUDUQ” МЧЖга қўйидагилар тавсия этилсин:

- топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш   (1:500 миқёсда);

-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш;

- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилсин;

1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.;

  1. Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган 1-қавати “Маҳалла” гузари бўлган турар-жой биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                                                                                                                                                                                                                                                       С.Хамроев

2020 йил 09  март               № Қ-96

Учқудуқ шаҳри

 

O'qilgan: 2639 bora