Print this page

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

Учқудуқ тумани “Дўстлик” А.Темур кўчасида жойлашган Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 7-Алоҳида отрядининг автоторанспорт воситаларини сақлаш жойи (ёпиқ ва очиқ) ҳамда кириш жойидаги 2-қаватдан иборат ётоқхона биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция қилиштўғрисида

 

Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасининг 2020 йил 6 мартдаги 257/049-39-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 7-Алоҳида отрядининг автоторанспорт воситаларини сақлаш жойи (ёпиқ ва очиқ) ҳамда кириш жойидаги 2-қаватдан иборат ётоқхона биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда реконструкция қилинсин. (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).
  2. Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасига қўйидагилар тавсия этилсин:

топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш   (1:500 миқёсда);

тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;

Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 7-Алоҳида отрядининг автоторанспорт воситаларини сақлаш жойи (ёпиқ ва очиқ) ҳамда кириш жойидаги 2-қаватдан иборат ётоқхона биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида реконструкция ишларини амалга оширилсин.

  1. Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбуНавоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси 7-Алоҳида отрядининг автоторанспорт воситаларини сақлаш жойи (ёпиқ ва очиқ) ҳамда кириш жойидаги 2-қаватдан иборат ётоқхона биносини ҳудудидан чиқмаган ҳолда тасдиқланган лойиҳа асосида реконструкция ишларини назорат қилиб бориш топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

2020у (г).   01 апрел                № Қ-123

Учқудуқ шаҳри

Туман ҳокими            С.Хамроев

O'qilgan: 2638 bora