Print this page

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудидан “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO”МЧЖга  тегишли “Савдо мажмуаси” биносини қайта ихтисослаштириб ҳудудидан чиқмаган ҳолда 1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биносини қуриш тўғрисида

 

Навоий вилояти Қурилиш  бош бошқармаси қошидаги Архитектура-шаҳарсозлик Кенгашининг 14-сонли йиғилиш баёнига асосан, “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO” МЧЖнинг 2020 йил 11 мартдаги 136/049-39-Ю-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Учқудуқ тумани “Абай” МФЙ ҳудудидан “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO” МЧЖга тегишли “Савдо мажмуаси” биносини қайта ихтисослаштириб ҳудудидан чиқмаган ҳолда 1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биноси қурилсин.(Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).

  1. “UCHQUDUQ ULGURJI SAVDO” МЧЖга қўйидагилар тавсия этилсин:

топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш   (1:500 миқёсда);

тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш;

 лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан  лойиҳа ишлаб чиқиш;

1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биносини қуриш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қуриш;

  1. Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган 1-қавати “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бўлган кўп қаватли турар-жой биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

  2020у (г).   17  март                        №Қ-107

    Учқудуқ шаҳри

Туман ҳокими            С.Хамроев

O'qilgan: 2657 bora