Print this page

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

Учқудуқ тумани Ички ишлар бўлими ҳудудида “Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча бино қуриш тўғрисида

 

Навоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг 20 январдаги 01-07/129-сон билан рўйхатга олинган хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Учқудуқ  тумани  Ички ишлар бўлими ҳудудида “Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча бино қурилсин.(Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).

  1. Навоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига тавсия этилсин:

- топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш   (1:500 миқёсда);

-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашини сўраш;

- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа ишлаб чиқиш;

-  Ички ишлар бўлими ҳудудида “Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча бино тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.  

  1. Туман Қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу“Махсус отряд ва тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди” учун қўшимча биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

         2020у (г).     09  март              № Қ-97

        Учқудуқ шаҳри

Туман ҳокими            С.Хамроев

O'qilgan: 2710 bora