Print this page

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

Учқудуқ  тумани  “Абай” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан фуқаро Сулаймонов Давлат Ўринбоевичга “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 100.0 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил                         16 ноябрдаги “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги 911-сонли қарорига асосан, Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ Олтинтоғ кўчаси 15-уй 8хонадонда яшовчи фуқаро Сулаймонов Давлат ўринбоевичнинг 2020 йил 10январдаги21/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1.Учқудуқ тумани“Абай” МФЙ ҳудуди А.Темур кўчасидан  фуқаро Сулаймонов Давлат Ўринбоевичга “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини қуриш учун доимий фойдаланишга жами: 100.0 кв.м ермайдони ажратилсин.                                          (Ер майдонларининг чегаралари режаси илова қилинади).

  1. Сулаймонов Давлат Ўринбоевичгақўйидагилар тавсия этилсин;

- топотасвир ишларини бажариш учун “ЎзГАШКЛИТИ” Навоий вилоят филиалига буюртма бериш   (1:500 миқёсда).

-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналари томонидан техник шартлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда                 архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни ишлаб чиқилишини таъминлашнии сўраш.

- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лицензияга эга лойихалаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилсин.

-  “Маиший хизмат кўрсатиш” биноси тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин.       

  1. Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу қурилаётган “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини тасдиқланган лойиҳа асосида қурилишини назорат қилиб бориш топширилсин.
  2. Туман Ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Негматов зиммасига юклатилсин.

                       Учқудуқ шаҳри

                   2020 йил  06  март      № Қ-86

Туман ҳокими            С.Хамроев

O'qilgan: 2686 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 11 Jan 2021