Print this page

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда 360 ўринли биносини  қуриш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига асосан, 2021 йилги “Инвестиция дастури” лойиҳасига асосан, Навоий вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг 2020 йил 20 октябрдаги 01-01/1878-сонли хатини инобатга олиб, Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда 360 ўринли биносини қуриш тўғрисидаги туман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
  2. Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда 360 ўринли биносини қуриш  ишлари  тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
  3. Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу 10-сонли мактаб биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда360 ўринли биноси қурилиш ишларини назорат қилиб бориш топширилси
  1. Туман ерресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                     С.Хамроев

2020 йил  27 октябр        № Қ-275

Учқудуқ шаҳри

 

 

 

 

 

O'qilgan: 2604 bora