LOTIN-КИРИЛЛ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚУДУҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XIII СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧҚУДУҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ XIII СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Кеча олтинчи чақириқ халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини туман ҳокими  кенгаши раиси С.Хамроев олиб борди.

Шунингдек сессияда Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Нурбек Улуғбердиев ҳам иштирок этди.

Депутатлар кун тартибида  тумандаги мактабларни санитар талабларига мувофиқ бирламчи воситалар  билан таъминлаш, дизинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик тўғрисидаги  биринчи масалани муҳокама қилдилар. Мазкур масала юзасидан сектор раҳбарларининг ахбороти, туман халқ таълими бўлими мудири Н.Муратовнинг ҳисоботи эшитилди.

Бугунги кунда Учқудуқ туманида 19 та мактаб бўлиб, уларда 800 нафар педагог-ходим фаолият юритади. 2020-2021 ўқув йилида 8000  нафар ўқувчи ёшлар таълим олиши кутилаяпти. Уларнинг 3394 нафари ёки 43 % 1-4 синфларда, 4606 нафари ёки 57 % 5-11 синфларда таълим-тарбия олишади.

Туманимиздаги 6 та яъни  1, 9, 11, 14, 16, 19 – сонли мактабларда таълим бир сменада. 13 та яъни  2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 10, 12, 13, 15, 16, 19  - сонли мактабларда таълим иккин сменада олиб борилади.

Умумтаълим мактабларини 1 – синфига 860 нафар болаларни ҳужжатлари қабул қилинган.

Бугунги пандемия шароитида асосий вазифа мактабларни янги ўқув йилида қай тарзда очиш масаласи бўйича оқилона ечимга келиш муҳим бўлиб турибди. Эътиборлиси,  барча умумтаълим мактаблари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда жорий таъмирдан чиқарилиб, дарс жараёнларига тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилди. Жумладан, 19 та мактабнинг 9 таси марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. 10 тасига ичимлик суви ташиб келтирилади.

Янги ўқув йилини қандай бошлаш бўйича бутун республикамизда бўлгани каби туманимизда ҳам ота-оналарнинг фикрларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилди. Унда 19 та мактабда жами 4704 нафар ота-оналар иштирок этиб, жараён карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ташкиллаштирилди.

Сўровнома натижаларига кўра, 3972 нафар яъни 84,4% иштирокчилар ўқишни анъанавий тарзда сентябрдан очиш таклифини илгари сурди. Пандемия тугамагунча ўқишни бошламаслик тарафдорлари 382 нафар – 8,1 фоизни ташкил этди. 748 нафар  яъни 15,9 %  ота-она фарзандларининг онлайн билим олишини маъқуллашди.

Шунингдек, мактабда тиббий ниқоб тақиш талаб этилган тақдирда  иштирокчиларнинг 4644 нафари яъни 98,7 % ота-она фарзандининг ниқоб тақишига рози эканлигини,  60 нафари яъни 1,3 % эса ниқоб тақишга қарши эканлигини билдирди. Вирусдан ҳимояланишда муҳим бўлган антисептик воситасини фарзанди фойдаланишини 4702 нафар, ёки  99%  ота-она қўллаб-қувватлаган бўлса, 2 нафар 1 %  қаршилик билдирган.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари  томонидан ўқитувчилар билан ўтказилган мулоқотларда аксарият педагоглар ўқувчиларга таълим-тарбия беришга тайёр эканини, мактаблар очилишини орзиқиб кутаётганини билдиришган.

Умумтаълим мактабларидаги дори-дармон, тиббий буюмлар, дезинфекцияловчи моддалар ва шахсий ҳимоя воситалари захиралари, тана ҳароратини масофадан ўлчовчи пирометрлар ҳамда хлор захираси етарлича жамғарилган. Жумладан, 31 та пирометр, 320 кг. антисептик воситалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 2400 та тиббий ниқоб етказиб берилган. Шу билан бирга,  туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 18 та пирометр, 1000 та антисептик воситалар, хлор ва хўжалик овунлари олиб берилган.

Тумандаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим мактабларини янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, карантин даврида ўқувчиларнинг таълим жараёнини белгилаш бўйича ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига мувофиқ, овулдаги мактабларда 10 сентябрдан туман марказидаги умумий ўрта таълим мактабларида 14 сентябрдан бошлаб янги ўқув йили жараёнларини санитария эпидемиологик талабларга мувофиқ ташкил этиш борасида сессия қарори қабул қилинди.

Кун тартибидаги иккинчи “Учқудуқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасаларининг санитария-гигиена талабларига жавоб бериши ҳамда гигиеник воситалар билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги  муҳим масала  ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Бундан ташқари, ЎзМТДП туман кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан сессия кун тартиби  муҳокамасига киритилган Учқудуқ шаҳрида куз-қиш мавсумига ўз вақтида, сифатли тайёргарлик кўриш, шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати каби бўйича ахборотлар тингланди.

Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман МТБ мудири Н.Амонова, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Г.Алланова, туман уй-жой коммунал хўжалик бўлими бошлиғи С.Бердиев, туман иссиқлик манбаи ДУК раҳбари Д.Мустафоевларнинг ахборотлари эшитилди.

Шунингдек, ЎзМТДП депутати Н.Нажмиддинова, Р.Кодирова, ЎзЛиДеП депутати А.Рўзиқулов, У.Давидовлар музокараларда сўзга чиқдилар.

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

O'qilgan: 105 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 10 Sep 2020

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: