LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚДА ЖИНОЯТ ҚИЛГАН ҚИЗИЛТЕПАЛИК 2 НАФАР ШАХС ҚОЗОҒИСТОНГА ЎТИБ КЕТИШОЛМАДИ

УЧҚУДУҚДА ЖИНОЯТ ҚИЛГАН ҚИЗИЛТЕПАЛИК 2 НАФАР ШАХС ҚОЗОҒИСТОНГА ЎТИБ КЕТИШОЛМАДИ

Қизилтепа туманида яшовчи 23 ёшли Н.Х. ва 19 ёшли Э.Н. Учқудуққа бориб, жиноятга қўл уришди. "Учқудуқ шаҳрида кекса, ёлғиз яшовчи бошқа миллат вакиллари кўп, уларнинг уйини осонгина тунаймиз", деган фикрга борган бу йигитлар жиноятдан ҳам осонгина қочиб қутулиб бўлмаслигини тушунишмади.

Бир неча соатлик кузатувдан сўнг улар Айтим маҳалласи, Геологлар кўчасидаги кўпқаватли уйлардан бирида 88 ёшли Полина Титова ёлғиз яшашини билишди. Эшик очиқлигидан фойдаланиб хонадонга кирган Н.Х. ва Э.Н. электрошокер ёрдамида қарияга тан жароҳати етказишади ва уйдан 1,5 млн сўм пулни олиб, чиқиб кетишади.

Жиноятлари фош бўлишидан қўрқиб Қозоғистонга қочиб кетишни режа қилган жиноятчилар Учқудуқ туман ИИБ тезкор ходимларининг  саъй ҳаракатлари билан Жиззах вилоятидан тутиб келинди.

Кеча Учқудуқда ушбу жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда туман ҳокими Соли Ҳамроев ҳамда тегишли масъуллар бу каби жиноятларга йўл қўймаслик учун фуқаролар ҳам эътиборли бўлиш лозимлигини таъкидлашди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

O'qilgan: 209 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: