LOTIN-КИРИЛЛ

ТЎРТ МАМЛАКАТДАГИ ЮЗЛАБ ОДАМЛАРГА ПОЧТА ОРҚАЛИ ХИТОЙДАН СИРЛИ УРУҒЛАР КЕЛДИ

ТЎРТ МАМЛАКАТДАГИ ЮЗЛАБ ОДАМЛАРГА ПОЧТА ОРҚАЛИ ХИТОЙДАН СИРЛИ УРУҒЛАР КЕЛДИ

Биргина Флоридада 600дан ортиқ киши ана шундай жўнатма олган, бундай ҳолатлар 12та штатда содир бўлган.

АҚШ, Португалия, Янги Зеландия ва Буюк Британияда юзлаб кишилар почта орқали ичида уруғлар бўлган пакетлар олишди. Улар Хитойдан жўнатилган, деб хабар бермоқда The Guardian.

Кичик шаффоф пакетчалардан қора ва оқ уруғлар чиққан. Жўнатмалар устига эса уларнинг ўйинчоқ ёки бижутерия эканлиги, олувчиларнинг аниқ манзили ва исм-шарифи ёзилган. 

Биргина Флоридада 600дан ортиқ киши ана шундай жўнатма олган, бундай ҳолатлар 12та штатда содир бўлган. Буюк Британияда ҳам юздан ортиқ киши ана шундай жўнатма олган, бундан ташқари, Янги Зеландия ва Португалияда ҳам Хитойдан почта орқали уруғ келиши ҳолатлари қайд этилган.

АҚШ ва Буюк Британия бу борада суриштирув бошлаган. 

Хитой ҳукумати почта стикерлари қалбаки эканлигини билдирган ва текширув ўтказиш учун АҚШ почта хизматидан ушбу жўнатмаларни беришини сўраган.

O'qilgan: 83 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: