LOTIN-КИРИЛЛ

СУД – АДОЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ҚЎРҒОНИ

СУД – АДОЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ҚЎРҒОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6034-сонли фармони имзолангани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур Фармоннинг муҳим жиҳати шундаки, унга кўра суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш.

 

Ушбу фармонга мувофиқ, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда республикада самарали одил судлов тизимини яратиш кўзда тутилган.

Жумладан, вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судларини ташкил этиш назарда тутилди.

Аҳамиятлиси, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, фармонда судларда жиноят ишларини кўриш чоғида ишни суд мажлисида кўришдан аввал, инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида дастлабки эшитув институти жорий этилмоқда.

Фармонга кўра, прокурор суд жараёнида айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш мумкин бўлади. Прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан ишни ўрганиш учун чақириб олинади. Прокурорнинг фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида ўз ташаббуси билан иштирок этиши чегараланади.

Туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

Мазкур фармонда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган. Қонунчиликда бундай норманинг бўлиши суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишда адолатлилик ва шаффофлик принципларини таъминлайди.

  Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, мазкур фармон билан мамалакатимиз суд-ҳуқуқ тизимига киритилаётган янгилик ва ўзгаришлар ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи сифатида суд идораларининг чинакам адолат қўрғонига айланишига хизмат қилади.

М.КАДИРОВ, 

жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят

 суди судьяси.

O'qilgan: 26 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 01 Aug 2020

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: