LOTIN-КИРИЛЛ

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Туман ҳокими С.Хамроевнинг  Ийд ал Адҳа – Қурбон ҳайити  байрами билан туман аҳлига табриги

 

Азиз тумандошлар!

Сизларни меҳр оқибат, эзгулик ва саховат айёми, ислом оламидаги улуғ байрам, муборак қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу байрамнинг файзу баракоти қалбларимизни, хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд айласин. Юртимизга тинчлик-хотиржамлик, юртдошларимизга  тани-сиҳатлик,  оилаларга фаровонлик олиб келсин!

Ҳар бир хонадонда  кўтаринкилик билан нишонланадиган қутлуғ қурбон ҳайитида ҳаммамиз аввало шундай кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Шу кунларда яхшилик, сабр қаноат ва меҳр эътибор сингари эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно мазмуни ҳамда халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини барчамиз янада чуқур ҳис этмоқдамиз.

Қадрли юртдошлар!

 

Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 24 июлда қабул қилинган “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ушбу улуғ айёмни карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказиш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Туманимиздаги  саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар, маҳалла фаоллари ташаббуси билан байрам арафасида тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож 1000  нафарга яқин оилаларга  11 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ маҳсулотлари  манзилли етказиб берилди.

 Шунингдек, туман ҳокимлигида ташкил этилган  “Call centr” орқали 300 га яқин оилаларга озиқ – овқат ва дори - дармонлар карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда  берилди. Бу каби эзгу-амаллар нафақат байрам кунларида балки, пандемиядан соғ-саломат, ёруғ юз билан  ўтганимизга қадар бардавом бўлади.

Ҳа, бугун биз жаҳон ҳамжамияти ҳамда кенг жамоатчилигимизнинг чуқур ташвишига сабаб бўлган ва дунёда кенг тарқалиб минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлаётган коронавирус инфекциясига қарши курашишдек синовли ва шу билан бир қаторда сабр матонат даврида турибмиз.

Бироқ, юртимизда бу синовларни мардонавор енгиб ўтиш борасида барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бундай шароитда ваҳима қилишга ҳеч қандай асослар бўлмаса-да, хотиржамлик ва лоқайдликка берилишга ҳам ҳаққимиз йўқ.

Бугун Сизларга яна бир мурожаат қилиб, оғир ва синовли даврда ҳар бир тумандошимиз нафақат ўзи, балки оила аъзолари, яқинлари қолаверса барча тумандошларимиз соғлиғи учун ҳам масъул эканлигини яна бир бор таъкидламоқчиман.

Биз бугун қанчалик оғир синовлар даврида бўлмайлик, кўпни кўрган халқимизнинг сабр матонати ва улкан бунёдкорлик салоҳияти билан барча тўсиқларни енгиб ўтишимизга ишонаман.

Ҳар бирингизни бугун жасорат ва қаҳрамонлик тимсоли сифатида халқимизга фидокорона хизмат қилаётган шифокорларимизнинг тавсияларига амал қилишга ва тушкунликка тушмасдан синовларга қарши бирга курашишга чақираман.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият оғирлашганлиги муносабати билан, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш  ҳамда эпидемиологларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда 31 июл муқаддас Қурбон ҳайити куни ҳамда 1-2 август дам олиш кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш тўхтатилганлиги муносабати билан барчаларингизни  байрам ва дам олиш кунларини оила даврасида зарурат бўлмаганда уйдан чиқмаган ҳолда ўтказишларингизни сўрайман.

Интернет имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда ота-онангизни, яқинларингизни, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаб,  эзгу-ниятларингизни билдиринг. Зеро, Муборак ҳадисларда айтилганидек, икки дунё саодатини ўйлаб яшаган инсон, халқ ҳеч қачон кам бўлмайди.

Ҳурматли тумандошлар!

Барчангизни яна бир бор улуғ қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этган ҳолда, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик, шахсий ҳаётингизда бахт ва саодат тилайман.

Эл юртимизнинг шу муборак кунларда қилган дуолари, эзгу ниялари ижобат бўлсин. 

Жонажон юртимизда, хонадонларимизда тинчлик ва хотиржамлик, файзу барака бардавом бўлсин.

Эзгу ва хайрли ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин.

Байрамингиз муборак бўлсин!

O'qilgan: 95 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: