LOTIN-КИРИЛЛ

АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ ЎТГАН ВА КЕЛГУСИ ЙИЛ ГУНОҲЛАРИ УЧУН КАФФОРАТДУР

АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ ЎТГАН ВА КЕЛГУСИ ЙИЛ ГУНОҲЛАРИ УЧУН КАФФОРАТДУР

Имом Табаронийдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳнинг одатлари зикр қилинади. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, ойнинг ойдин кечалари, яъни 13, 14 ва 15-кечалари ҳамда Зулҳижжа ойининг аввалги 10 кунида нафл рўза тутардилар, деган мазмунда ҳадис келади. Уламолар, мана шундан келиб чиқиб, имкон топган, сиҳати кўтарса, шу ойнинг фазилатидан баҳраманд бўлишни истаганлар нафл рўза тутганлари афзал, дейдилар.

 Шу билан бирга, мана шу 10 кун ичида Арафа куни – эртага ҳайит деган кун рўзаси ҳақида Расули акрам алайҳиссолату вассаламдан машҳур ҳадис бор:

 “Арафа куннинг рўзаси бир йил аввалги ва бир йил кейинги гуноҳига каффорот бўлади, деб умид қиламан”, - деб марҳамат қилганлар.

 Бир кунлик рўза мана шундай улуғ ажрнинг эгаси қилади, шунинг учун ҳам халқимизнинг бунга иштиёқи бор ва шунга ҳаракат қилишади. Шунга биноан, ҳажга бормаганлар Арафа кунининг рўзасини тутсалар, катта савобга эга бўлишади, иншааллоҳ.

 2020 йил 30 июль, пайшанба куни бу йилги ҳижрий-қамарий тақвим бўйича Арафа куни ҳисобланади. Тонгдан аввал шу куннинг рўзасини кун ботгунга қадар Аллоҳ розилиги учун тутишга ният қилинади.

 

“ҚИЗИЛҚУМ” жомеъ-масжиди.

O'qilgan: 36 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: