LOTIN-КИРИЛЛ

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАН УЧҚУДУҚЛИКЛАР 200 МЛН. СЎМ МИҚДОРИДА ЖАРИМА ТЎЛАШГАН

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАН УЧҚУДУҚЛИКЛАР 200 МЛН.  СЎМ МИҚДОРИДА ЖАРИМА ТЎЛАШГАН

Дунё ҳамжамиятида коронавирус касаллиги бўйича вазият мураккаблигича қолмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистонда коронавирусни кенг тарқалишишини жиловлаш ва  касалликнинг олдини олиш мақсадида карантин қоидаларини менсимаслик ёки уни бузганлик учун кўриладиган чоралар қатъийлаштирилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 257-1-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, яьни 54-моддасида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик ҳолати бўйича — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.

Карантин ва чеклов тадбирларини бузганлик касаллик ўчоғига борганлик ҳамда беморлар билан мулоқотда бўлганлик ҳақидаги маълумотларни яширганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилса-да,  афсуски,  баъзи бир тумандошларимиз  ҳамон карантин қоидаларини бузишда давом этмоқда.

Карантин чекловлари киритилган кундан бери 709 нафар учқудуқлик фуқаролар қарантин қоидаларини бузишган бўлса,  уларнинг 258 нафари “огоҳлантирилган”. Яна 390 нафари ўтказилаётган тушунтириш ва тарғибот ишларидан ўзига тўғри хулоса чиқармаганлиги боис, маъмурий баённома расмийлаштирилган. 329 нафар ҳуқуқбузарга 185 млн. 90 минг сўм миқдорида жарима жазоси, 61 нафарига эса туман маъмурий суди қарорига асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Азиз учқудуқликлар ушбу синовли  кунлар  барчамиздан карантин қоидаларига қатъий  риоя қилишимизни талаб этади. Карантин тугагандан кейин  барча орзу  ҳаваслар амалга ошишига чин дилдан ишонайлик!

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

O'qilgan: 156 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: