LOTIN-КИРИЛЛ

ГРЕЦИЯГА БОРИШИНГИЗГА ҲОЖАТ ЙЎҚ, ЮНОН ПИШЛОҚЛАРИ ЭНДИ НАВОИЙДА

ГРЕЦИЯГА БОРИШИНГИЗГА ҲОЖАТ ЙЎҚ, ЮНОН ПИШЛОҚЛАРИ ЭНДИ НАВОИЙДА

Агар сиз асрлар мобайнида Юнонистон яриморолларида тайёрланиб келинаётган машҳур грек пишлоғи таъмини топмоқчи бўлсангиз, Грецияга боришингизга ҳожат йўқ.

Эндиликда, Навоий эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қиймати 1 миллион доллардан ортиқ бўлган пишлоқ цехи ташкил этилади. Жорий йилнинг декабрь ойи, айни пишлоқ мавсумида ўз фаолиятини бошлайдиган цехда 20 нафар қишлоқ аҳолисининг, айниқса пандемия шароитидаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.

Муҳими, ушбу хорижий инвестор лойиҳаси тўлалигича маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилмоқда.

- “Навоий эркин иқтисодий зонасида инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишиб чиқдик. Иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган тадбиркор учун қулайлик ва имкониятларни ўрганиб чиқдик. Ана шундан сўнг пишлоқ цехи барпо этишга киришдик. Тез орада қиймати 1 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритишни мўлжаллаяпмиз. Бу инвестор 3 йил мобайнида деярли барча солиқлардан озод бўлади дегани. Кўриб турибсиз, қурилиш авжида. Келажакда 3 йил эмас 10 йиллик имтиёзлардан фойдаланиш ниятимиз бор. Цех фаолиятини бошлагач, олий навли Фета (Feta) ва Мизитра (Myzithra) навли пишлоқларни ишлаб чиқарамиз. Келажакда эса Гравиера (Graviera), Кефалотири (Кefalotyri) ҳамда Антотиро (Аnthotyro) каби янги навлар эвазига фаолиятимизни кенгайтирамиз. Экспорт алоҳида мавзу. МДҲ ҳамда Осиё бозорларини мўлжаллаганмиз. Чўл гиёҳлари билан озиқланаётган поданинг сути бошқача бўлади. Европада эса айнан мана шундай сутдан тайёрланган пишлоқларга талаб юқори. Ниятим жиддийлигига ишонгандирсиз”, дейди лойиҳа координатори Maрта Багиартаки хоним.

Ҳа айтганча, Багиартаки хоним санаб ўтган энг қадимий пишлоқ тури Фета нави ҳақида нималарни биламиз? Хоним таърифлаётган бу пишлоқларнинг бошқа пишлоқ туридан афзаллиги нимада?

Фета пишлоғи сигир, қўй сутидан тайёрланади. Пишлоқда тешикчалар деярли учрамайди. Унинг бошқа пишлоқлардан яна бир фарқи пишлоқнинг териси йўқ. Бу эса бошқа пишлоқларга қараганда ҳазм қилишни тезлаштиради. Организмда яллиғланиш ва аллергия ҳолатлари кузатилмайди. Бу эса сут ва сут маҳсулотларига нисбатан сезгирлиги юқори бўлган инсонлар учун айни муддао.

Мизитра пишлоғида туз аралашмаганлиги туфайли у сутли ва ширин таъмга эга. Кўплаб ресторанларда пишлоқнинг зайтун ва помидор аралашган диссерт таклиф этилади. Уй бекалари томонидан турли салатлар, хамир овқатлари ва пироглар учун ишлатилади.

Демак, яқин орада Навоий вилоятида илк бора хорижий технологиялар асосида пишлоқ цехи ўз фаолиятини бошлайди. Бу- эса бепоён Қизилқум чўллари, Олтинсой адирларидаги қўй-эчкилар сути Апеннин ярим оролида шаклланган грек анъанаси асосида мазали ва шифобахш маҳсулотга айланади, дегани.

Жонибек ШУҲРАТОВ

O'qilgan: 22 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: