LOTIN-КИРИЛЛ

АТАМБОЕВ 11 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ. УНДАН ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ҲАМ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИ

АТАМБОЕВ 11 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ. УНДАН ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ҲАМ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИ

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев жиноятчи Азиз Батукаевни пора эвазига қамоқдан чиқарган деб топилиб 11 йил-у 2 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

«Суд Атамбоевни айбдор деб топди ва 11 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади. Унинг давлат мукофотлари ва мол-мулки мусодара қилинади», дея айбловни ўқиб эшиттирган Бишкекнинг Биринчи май туман суди судьяси.

Прокурор собиқ президентга 15 йиллик қамоқ жазоси ва мол-мулкини мусодара қилишни сўраганди.

Атамбоев судда охирги сўзни айтишдан бош тортган. У билан бирга айбланаётганлардан ҳеч бири айбини бўйнига олмаган.

Алмазбек Атамбоев 2019 йил 8 август куни Қўй-Тошдаги уйида Қирғизистон хавфсизлик кучлари ўтказган операция доирасида қўлга олинганди.

                                                                         

O'qilgan: 94 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: