Print this page

Президентнинг таширифидан кутилаётган натижалар  

       Венгрия  бош вазири Виктор Обраннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан 19 май куни  Будапештга борди.

       Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги  музокаралар бўлиб ўтиши назарда тутилган бўлиб, кун тартибига мувофиқ ташкилот  доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашинди, амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

       Давлатимиз раҳбари ўз сўзида жаҳонда рўй бераётган  геоиқтисодий ва геосиёсий зиддиятлар,  минтақавий низолар ва иқлим ўзгариши оқибатида кучайиб бораётган  бугунги мураккаб вазият шиддат билан ўзгариб бораётганини қайд этди. 

        Президентимиз долзарб халқаро муаммоларни ҳал этишда, биринчи навбатда, ҳалқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ Низомига таянган ҳолда ташкилот, давлатларнинг умумий ёндашуви ва позицияларини мустаҳкамлаш муҳимлигини  қайд этиб ўтди. Давлат раҳбари Венгриянинг расмийлари,  етакчи банк ва  компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. 

      Шавкат Мирзиёев Будапештда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг  норасмий саммитида иштирок этди. 7 та давлат раҳбарлари иштирок этган  ушбу саммитда Будапешт диклорацияси, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича  қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

     - Саммитда инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Қўшма венчур компанияси ва Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг инвестициявий имкониятларини тақдим этадиган ягона портал ташкил этиш;

      - Кимё, энергетика, тоғ-кон, енгил саноат, фармоцевтика, чарм-пойабзал, озиқ –овқат ва қурилиш тармоқларида йирик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш;

     - ТУРКСОЙ фаолияти  ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Туркий маданият жамғармаси кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш;

      - қурғоқчилик ва   экологик муаммоларни олдини олиш бўйича қўшма “йўл харитаси” ни ишлаб чиқиш сингари таклифлар берилди ва қўллаб –қувватланди.

       Сермазмун ва самарали таклифларга бой бўлган президент Ш.Мирзиёевнинг Будапештга ташрифи нафақат туркий ҳалқлар балки Осиё ва Европа давлатлари ўтрасидаги ўзаро ҳамкорлик ва барқарорликни таъминлашига ишонамиз.

 

    Халқ депутати Учқудуқ туман кенгаши

    котибят мудири М.Камолова

O'qilgan: 29 bora