Print this page

Тасвирий санъат — қалбнинг тили

   Тасвирий санъат — бу инсоннинг ички туйғулари, фикрлари ва дунёқарашини образлар орқали ифодалаш санъатидир. Бу санъат тури тарихан жуда қадимий бўлиб, илк одамлар ғор деворларидаги расмлар орқали ўз ҳаётини ва тафаккурини акс эттирганлар. Бугунги кунда эса тасвирий санъат кўплаб йўналишларга эга: расм, графика, ҳайкалтарошлик, дизайн ва бошқалар.

   Тасвирий санъат орқали инсон табиат гўзаллигини, миллий анъаналарни, тарихий воқеаларни ва замонавий ҳаётни ўзгача тарзда кўрсата олади. У инсонни нафосатга, гўзалликни англашга, қалбини мусиқа каби ларзага келтиришга қодир. Шунинг учун ҳам тасвирий санъат фақат кўз учун эмас, қалб учун ҳам озуқа ҳисобланади.

   Ҳар бир халқнинг ўз миллий тасвирий санъати бор. Ўзбекистонда миниатюра, керамика, ҳунармандчилик, наъққошлик каби анъанавий санъат турлари асрлар давомида ривожланиб келмоқда. Замонавий рассомлар эса ушбу анъаналарни давом эттириб, уларга янги нафас бағишлашмоқда.

   Хулоса қилиб айтганда, тасвирий санъат инсон ва жамиятнинг руҳий бойлиги, маданий мероси ҳисобланади. Уни асраш ва ривожлантириш — ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Сайфуллоева Раъно

18- мактаб укитувчиси

O'qilgan: 33 bora