Print this page

ҚИЗЛАР ТИКУВЧИЛИК КАСБИНИ ЭГАЛЛАМОҚДА

       Туманимиздаги 18-мактабда 860 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Шулардан 415 нафарини қиз болалар ташкил этади. Туман ҳокимлиги томонидан 4 та тикув машинаси ҳамда 1 та оверлок машинаси тақдим этилган.
     Бугун туман ҳокими У.Елмуратов ушбу таълим муассасида бўлиб, таълим сифати, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ҳозирда таълим масканида Баркамол авлод марказининг “Ёш тикувчи” тўгараги ташкил этилган бўлиб, 6-синфдан бошлаб 30 нафар қизга “Устоз-шогирд” асосида тикиш ва бичиш сирлари ўргатилмоқда.
-Тўгарак машғулотларимда қизлар уй-рўзғор буюмларини чойшаб ва ёстиқ жилдларини тикиш-бичиш сирларини ўрганишмоқда. Бугунги мавзу кўрпа-кўрпача қавиш ҳақида бўлди, - дейди Маъсума Юсупова.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

O'qilgan: 329 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 04 Oct 2024