Print this page

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОХИРИГА ЕТКАЗИЛАДИ

      Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида туман “Учқудуқдан мурожаат” сарлавҳаси остида  танқидий пост эълон қилинди. “Ташаббусли бюджет” 1-мавсуми натижаларига кўра Амир Темур шох кўчасидан ўтувчи қарийб 1 км масофадаги автойўлда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

      Учқудуқ йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 1 млрд 360 млн сўм маблағ ҳисобига олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари марказий светофоргача тўлиқ амалга оширилган.

       Жорий йил охиригача марказий светофордан, ТИФ "Миллий банк" Учқудуқ туман филиалигача бўлган масофадаги йўлда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб фойдаланишга топширилади.

 

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ 

O'qilgan: 256 bora