Print this page

Сарҳисоб: Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси фаолиятига назар

       Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 1 та  кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та – оилавий шифокорлик пункти ва 1 та  оилавий поликлиника томонидан 37 495 нафар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Марказлашган ҳолда 396 млн.162 минг  сўм миқдорида   дори-дармон  воситалари олиб келинган.

       Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 3 млн. 280 млн. сўмга аквадистилятор, 38 млн. 400 минг сўмга  стоматологик  компрессор, 32 млн 800 минг сўмлик хирургик жамлама, 69 млн. 498 минг сўм маблағга  янги туғилган чақалоқлар учун инкубатор - “Кувез” аппарати, 38 млн. сўм ҳисобидан  сунъий нафас олишга мўлжалланган - ИВЛ ускунаси, 60 млн. 780 минг сўмга қуёш панели, 54 млн. сўмга фотоэлектрический панел харид қилинган.

     Шунингдек, 366 млн. 633 минг сўм маблағга FATONG-7 FMBULANCE русумли тез тиббий ёрдам машиналари олиб келинди.

O'qilgan: 586 bora