Print this page

ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ!

    Янги ўқув йилида 1-синфга қадам қўяётган болажонларга аталган “Президент   
совғалари” жойларга етказилмоқда

    Янги 2023 - 2024 ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Анъанага кўра, 1-синф ўқувчиларига топшириладиган“Президент совғалари” айни пайтда вилоят марказидан 300 км олисда жойлашган Учқудуқ туманига ҳам  етказиб берилди.

   12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан, портфел, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғични
ўз ичига олган совғалар янги ўқув йили бошлангунига қадар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг илк куни ўқувчиларга топширилади.

     Эслатиб ўтамиз: 2023 - 2024 ўқув йилида  920 нафар ўқувчи туманимиз мактабларининг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган.

МУХБИРИМИЗ

O'qilgan: 260 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 30 Aug 2023