Print this page

НАВРЎЗИНГ МУБОРАК, БОЛАЖОН!

IMG 9116

Айни кунларда Учқудуқ бўйлаб Наврўз тантаналари бошланиб кетди. Айниқса, мактабгача таълим муассасаларида ўтказилаётган бир-биридан қизиқарли байрам эрталиклари кичкинтойларга, ота-оналарга кўтаринки кайфият улашмоқда.

Куни-кеча “Геологлар” қўрғонидаги “Ёш геологлар” ДМТТ да ўтказилган “Наврўзинг муборак, болажон!” мавзусидаги байрам тадбири фикримизнинг ёрқин далилидар.

— Болажонлар бизнинг келажагимиз, орзу умидимиз, бахт-у иқболимиз, — дейди ушбу боғча мудираси Зуҳра Хидирова. — Уларнинг юзида кулги, лабларига табассум улашиш бизнинг ҳам вазифамиз. Зеро, жажжи болажонларимизнинг ҳар бир куни Наврўз бўлсин!

Тадбирда янграган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади. Айниқса,  мактабга тайёрлов гуруҳи болажонлари  томонидан ижро этилган  қозоқ халқининг  “Қара жорға”  миллий рақси ёши катталарни беғубор болалик сари етаклади.

Миллий урф-одат ҳамда анъаналаримизни ўзида мужассам этган бундай байрам тадбирлари бошқа таълим муассасалари, маҳаллаларда ҳам кенг нишонланмоқда.

O'qilgan: 483 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 14 Mar 2023