Print this page

КЎПКАРИ МУСОБАҚАСИНИНГ БОШ СОВРИНИНИ БУХОРОЛИК ЧАВАНДОЗЛАР ҚЎЛГА КИРИТДИ

photo 2023 03 13 09 04 10
Кўпкари, улоқ халқимизнинг қадимий миллий ўйинларидан саналади. Куни-кеча Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан Узунқудуқ овулида кўпкари мусобақалари ташкил этилди.

photo 2023 03 13 09 08 06
Кенг жамоатчилик вакиллари, бошқа туман ва вилоятлардан келган меҳмонлар, чавандозу полвонлар иштирок этган тадбирда Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев сўзга чиқиб, марказий Осиё давлатларида мардлик, жасурлик, эпчиллик ва ҳалоллик асосига қурилган кўпкари, улоқ сингари қадим миллий ўйинлар асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келаётганлиги, бугунги кунда ҳам ана шу миллий ўйинларни ривожлантириш ва тарғиб қилишга қаратилган ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлади.


Учқудуқликлардан ташқари Андижону Бухоро, Самарқанду Қорақалпоғистондан ҳамда қўшни туманлардан 107 нафар чавандоз ва полвонлар қатнашган ушбу ўйинлар ғоят шиддатли кечди. Совринга туя, отлар, қўйлар, тилла тақинчоқ ва пул мукофотлари қўйилган ўйинларда энг моҳир чавандозлар ғолиблар қаторидан жой олди. Бош соврин қизил туяга Бухоро вилоятидан ташриф буюрган Аваз чавандоз билан Ойбек полвон эгалик қилишди.

photo 2023 03 13 11 16 24
Мусобақа давомида моҳир чавандозлар бизга аждодлардан-авлодларга мерос бўлиб ўтиб келаётган миллий анъаналаримиз бўлган от спортининг янги турлари бўйича ўз маҳоратини намоён этди.
Шиддатли ва қизғин беллашувлар остида кечган ушбу беллашув барчага бирдек хуш кайфият улашиб, иштирокчи ва томошабинларда катта таассурот қолдирди.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

O'qilgan: 704 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 13 Mar 2023