Print this page

УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ 2022 ЙИЛ НОЯБР ОЙИДАГИ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

 

    “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида 2022 йилнинг ноябр ойи давомида Учқудуқ туманидаги 20 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 20 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

    Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 10 та субъектларнинг 28.4 млн сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди.

    Жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 55 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.

   Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ноябр ойи якуни билан туманда 63 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Энг муҳими, уларнинг 20 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Учқудуқ туман давлат солиқ инспекцияси.

 

O'qilgan: 311 bora