Print this page

Эътибордан ўксик кўнгиллар обод бўлди

 

     Бирлашган Миллатлар    Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарори билан 3 декабрь – Халқаро    ногиронлар куни, деб эълон   қилинган. Бундан кўзланган асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш кўзда тутилган.

    Бутун дунёда кенг нишонланадиган ана шу сана муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Учқудуқ туманида ҳам маданий, маънавий-маърифий ва саховат тадбирлари бўлиб ўтмоқда.  

   Бугун туман марказида ўтказилган байрам тадбиридан сўнг, Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев “Мингбулоқ”ОФЙда бўлиб, овулдаги тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олди. 

   Уларнинг хонадонларига ташриф буюрган туман раҳбари ҳар бири билан дилдан суҳбатлишиб, муаммо ва таклифларини тинглади. Эсдалик совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат пакетларни тақдим қилди.

–Эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди, – дейди “Мингбулоқ” ОФЙ да яшовчи, 1- гуруҳ ногирони Зуҳра Жумамуротова. – Мен каби кўнгли ўксик инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиром учун Юртбошимизга, барча яхши инсонларга раҳмат

   "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар барча маҳалла ва овулларда, корхона ва ташкилотларда бўлиб ўтди..  

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

O'qilgan: 604 bora