LOTIN-КИРИЛЛ

ТАДБИРКОРЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР

ТАДБИРКОРЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР

Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилинди.
Шу билан бирга, таҳлил ҳозирги вақтда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ ва фаол жалб этишга тўсқинлик қилувчи, биринчи навбатда давлат органларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилишнинг амалий ва шаффоф тизими мавжуд эмаслиги билан боғлиқ бўлган бир қанча салбий омиллар сақланаётганлигини кўрсатади. Бу омилларни бартараф этиш учун, Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларии тўғрисида”ги фармонга асосан Республика, вилоят шаҳар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.

IMG 0697
Учқудуқ туманида ҳам Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш бўйича қабулхона фаолияти йўлга қўйилган.
Туман қабулхонаси ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашувлар, сайёр қабуллар ўтказиб, уларнинг муаммолари, талаб ва таклифлари юзасидан иш олиб бормоқда.
Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, шу кунга қадар 93 та мурожат келиб тушган булиб, мурожатларнинг 87 туман, 6 таси вилоят даражасидаги, 37 таси эса тижорат банкларидан кредит ажратиш масалаларидир.
Шундан “Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури доирасида кредит маблағлари ажратиш бўйича 35 та, бошқа турдаги кредитларини ажратиш масаласида 2 та мурожаатлар, 17 та ер, кадастр, архитектура ва қурилиш масалаларида мурожаатлар бўлди.
Тадбиркорлик фаолияти учун ер майдони ажратиш масаласи 15 та, бўш турган бино ажратишни сўраб 2 та ва 45 та мурожаат бошқа масалаларда бўлиб, солиқ масалалари 4 та муҳандистлик-коммуникация тармоқларига уланиш масаласи 5 та суд ва адлия масалалари бўйича 3 та, молия масалалари 1 та, тадбиркорлик масалалари бўйича 21 та ва бошқа масалалар бўйича келган мурожаатлардан иборат.
Тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан мурожаатларнинг 62 таси ижобий ҳал қилиниб, қолган 31 тасига тегишлилиги бўйича тушунтиришлар берилди. Келиб тушган барча мурожаатлар тегишли ваколатли органларга муддатлар белгиланган ҳолда ижро учун йўналтирилаган ва ижроси таъминланиши доимий назоратга олинган.
Шу фурсатдан фойдаланиб тадбиркорларга ўз фаолиятингизни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалалардаги тўсиқларни бартараф этишда мурожаат этишингиз мумкинлигини айтмоқчиман.
Бу кабми саъй ҳаракатлар тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади, албатта.

Рахимбек АЙХОЖАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош
вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини
кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.

O'qilgan: 36 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: