Print this page

Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Раҳбар ва ёшлар учрашуви

Куни кеча “КЕLАJAК” ёшлар марказида туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори Р.Рахматов, туман ИИБ бошлиғи А.Савуровнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

photo 2020 02 14 12 16 16
“Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да туман халқ қабулхонаси раҳбари, Ёшлар иттифоқи, туман ташкилот, корхона, муассаса масъуллари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласига асосий эътибор қаратилди.

photo 2020 02 14 12 16 20
Ёшлар томонидан ўртага ташланган саволларга тегишли масъуллар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.
Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

photo 2020 02 14 12 16 24
Энг муҳими, бу каби учрашувлар банд бўлмаган ёшларимизнинг иш билан таъминланишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

O'qilgan: 45 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 14 Feb 2020